RU

Последние новости

07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  0 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  110 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  13 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  41 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6

“Бунёдкор”да навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди Новости

“Бунёдкор”да навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди

Теги :  Бунёдкор
Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида футбол клубида соғлом муҳитни тиклаш ва клуб мураббий, ўйинчилари ва ходимларига қулай шарт-шароитлар яратилиши юзасидан амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан кеча “Бунёдкор” футбол клуби қароргоҳида асосий жамоа аъзолари, мураббийлар штаби, клуб ва академия ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Кун тартибидан “Бунёдкор” жамоасининг янги мавсумга тайёргарлиги, режалари, 3-17 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида режалаштирилган қишки ўқув-йиғин машғулотларининг ташкилий масалалари, мураббийлар штабидаги ўзгаришлар ўрин олди.

Йиғилиш давомида мураббий Ҳикмат Ҳошимов яратилаётган шароитлар лозим даражадалигини таъкидлаб, янги мавсумга тайёргарлик режа асосида кетаётганлигини маълум қилди. Шу ўринда айтиб ўтиш керак, “Бунёдкор” футбол клубига бегона бўлмаган тажрибали мутахассис, Pro лицензиясига эга бўлган Мурод Отажонов жамоа мураббийлар штабида иш бошлади.

Тадбир давомида клубга амалий ёрдам кўрсатиш, олиб борилган ўрганиш якунлари ва собиқ раҳбарият томонидан йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.

Хусусан, белгиланган режалар амалга оширилмаганлиги, клубнинг йиллик харажатлари сметаси ўз вақтида ишлаб чиқилмаганлиги, ходимларнинг штат жадвали жорий йилнинг январь ойида ҳам тасдиқланмаганлиги аниқланган.

Қолаверса, 2022 йилнинг сўнгги тўрт ойида клуб ҳисоб рақамидаги маблағлар мақсадли йўналтирилмаганлиги, 40 нафардан ортиқ ходимлар ҳеч қандай тушунтиришларсиз ишдан бўшатилганлиги, айрим ходимларга эса 2023 йил учун харажатлар сметасида кўзда тутилмаган ойлик маошлар асоссиз равишда бир неча баробарга оширилганлиги, бу эса клуб фаолиятига жиддий молиявий зарарлар келтириши мумкинлиги маълум қилинди. Комплеанс назорати ўрганиши давом этади.

Шунингдек, йўл қўйилган хато-камчиликларни бартараф этиш, келгусида салбий ҳолатларни олдини олиш ҳамда ижтимоий тармоқлар ва турли оммавий ахборот воситаларида “Бунёдкор” футбол клубига нисбатан билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳам ўрганилиб, таҳлил қилинди, йўл харитасига киритилди. 

Йиғилиш якунида хато ва камчиликларга йўл қўйган бир қатор ходимларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди ҳамда янги тайинловлар амалга оширилди.

“Бунёдкор” футбол клуби Президенти Меҳриддин Абдуллаев раҳбарлигида Ўзбекистонда футболни 2030 йилгача ривожлантиришнинг янги босқичга олиб чиқиш концепциясига асосан клубни ривожлантириш йўналишидаги амалий чора-тадбирлар давом эттирилади.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика