RU

Последние новости

12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  3 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  2 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  16 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  22 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  39 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2

«Бунёдкор» Тошкент Давлат Шарқшунослик институти қошидаги академик лицейга ташриф буюрди Новости

«Бунёдкор» Тошкент Давлат Шарқшунослик институти қошидаги академик лицейга ташриф буюрди

Хабарингиз бор, март ойида «Бунёдкор» аъзолари Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетига ташриф буюрган эди.

Куни кеча «Бунёдкор» Тошкент Давлат Шарқшунослик институти қошидаги академик лицейда меҳмон бўлди. Самимий руҳда ўтган учрашувда жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ўқувчиларнинг бир-биридан қизиқарли, жиддий саволларига жавоб берди.

Жумладан, бир ўқувчи Вадим Карленовичга «миллий терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқасизми», дея кўндаланг савол билан мурожаат қилди. Тўғридан-тўғри берилган бу савол самимий руҳда ўтаётган учрашувга янада кўтаринкилик қўшди. Бошқа бир ўқувчи эса, «Бунёдкор»нинг бугунги ҳолати билан қизиқиб, мутахассисдан клубдаги режаларини сўради. Айтиш керак, Вадим Абрамов барча саволларга батафсил жавоб берди. Бу Вадим Карленовичнинг миллий терма жамоага бош мураббий бўлганидан кейин ташриф буюрган илк билим даргоҳи бўлди.

Тадбир якунида ҳар икки томон бир-бирига совғалар улашди. Хусусан, лицейда директори Султонов Ҳожимурод Абдуҳакимович Вадим Абрамовга миллий тўнимизни кийдирган бўлса, Вадим Карленович ўзининг ва футболчиларнинг дасхати туширилган копток ҳамда қизиқарли савол берган уч нафар ўқувчига «Бунёдкор»нинг совғаларини тақдим қилди. Қолаверса, «Бунёдкор» футбол клуби томонидан лицей ўқувчиларига жамоанинг уй учрашувларини бевосита стадионда томоша қилишлари учун бепул чипталар тақдим қилиниши ҳам келишиб олинди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика