RU

Последние новости

18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  3 18:10Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  4 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  6 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  3 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  7 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  11 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  2 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9

"Бунёдкор" стадионига маҳаллий иқлимга мос келувчи чим ётқизилди Новости

"Бунёдкор" стадионига маҳаллий иқлимга мос келувчи чим ётқизилди

Бу ҳақда "Бунёдкор" стадиони матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг июль ойида "Ўзбекнефтегаз" акциядорлик жамияти раҳбарияти ташаббусига кўра, 2023 йил март ойида бўлиб ўтадиган U-20 Осиё Кубоги ўйинлари, "Бунёдкор" футбол клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг уй ўйинларини ўтказиш мақсадида "Бунёдкор" стадиони марказий майдонида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. 

Қисқа вақт ичида стадион майдони тўлалигича қайтадан барпо этилди. Майдон инженер коммуникациялари янгиланди ва майдон сатҳи 1 метрга кўтарилди. Янги маҳаллий иқлимга мос келувчи чим ётқизилди. 

Ҳозирги кунда майдон атрофи ва захира футболчилари учун жойлар янгича замонавий услубда тайёрланмоқда. 

Тинимсиз олиб борилган ишлар ташаббускори ҳамда ҳомиймиз бўлган "Узбекнефтегаз" АЖ бошқарув раиси, "Бунёдкор" ФК президенти Меҳриддин Раззоқович Абдуллаевга юртимиз футболи ривожига  қўшаётган улкан ҳиссалари учун ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз," - деб ёзади стадион матбуот хизмати.

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика