RU

Последние новости

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  7 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

“Бунёдкор” – “Локомотив” учрашуви ҳеч қаерга кўчирилмайди Новости

“Бунёдкор” – “Локомотив” учрашуви ҳеч қаерга кўчирилмайди

Хабарингиз бор,17-25 сентябрь кунлари пойтахтимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларига мезбонлик қилади.

Ушбу учрашувлар “Бунёдкор”, “Жар” “Пахтакор” стадионларида ўтказилади. Суперлига тақвимига кўра “Бунёдкор” 21 сентябрь куни ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилиши керак. Саралашнинг “E” гуруҳи баҳслари “Пахтакор” стадионида ўтади. Ушбу гуруҳдан Жанубий Корея, Ўзбекистон, Мўғулистон ўрин олган. “F” гуруҳидаги учликда Филиппин, Гонгконг, Непал аёллар терма жамоалари жойлашган. Улар “Жар” стадионида тўп тепишади. “G” гуруҳи ўйинлари “Бунёдкор” стадионида ўтиши режалаштирилган. Ўйлантираётган жиҳати “қалдирғочлар”нинг “Локомотив”га қарши ўйини кўчириладими? Биз бу масала юзасидан клуб бош директори Улуғбек Мирзаевга мурожаат қилдик. 

“Тўғри айтдингиз Иордания, Эрон, Бангладеш бу гуруҳдан жой олди. Барча аёллар миллий терма жамоаларининг машғулотлари “Бунёдкор” академияси майдонларида бўлиб ўтади. ОЧЛ баҳслари вақтида бош жамоамиз асосий майдондан фойдалана олмади. Лекин “Бунёдкор” – “Локомотив” ўйини барибир “Бунёдкор” стадионида ўтказилади. “G” гуруҳидан ўрин олган Иордания – Бангладеш ўйини 19 сентябрь куни мазкур стадионда ташкиллаштирилади. Тақвимга кўра, 22 сентябрь куни Эрон ва Бангладеш ўзаро тўқнашади. Биз мазкур масалада ОФКга чиқдик. Ўзбекистон футбол ассоциациясидан ҳам илтимос қилдик. Ташкилотлар илтимосимизга розилик билдиришди. “Локомотив”га қарши ўйин 21 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлади”,- дейди Улуғбек Мирзаев. 

Бундай паллада майдон майсасига ортиқча оғирлик тушмайдими? Улуғбек Мирзаев бу саволга қуйидагича жавоб берди. 

“Майдон жуда яхши ҳолатда. Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати саралашида 3та учрашувга мезбонлик қиламиз. Билсангиз ОЧЛда стадонимиз 12та ўйинни ўзида қабул қилганди. Ҳеч қандай муаммоси йўқ. Лекин машғулот майдонларимизга катта юклама тушиши мумкин”,- дейди Улуғбек Мирзаев.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика