RU

Последние новости

21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  0 21:20Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  28 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  74 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  64 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  8 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  30 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  7 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15

"Бунёдкор" ҳамда Тошкент вилояти футбол академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди Новости

"Бунёдкор" ҳамда Тошкент вилояти футбол академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

ОФКнинг икки юлдузли мақомига мос равишда фаолият олиб бораётган "Бунёдкор" футбол академияси ҳамкорлик фаолиятини кенгайтирмоқда.

"Сўнгги йилларда юртимизнинг турли ҳудудларида "Бунёдкор" академиясининг филиаллари очилган эди. Энди Республика миқёсидаги академия билан ҳамкорлик ўрнатилди.

Бугун Тошкент вилояти футбол академияси расмийлари "Бунёдкор" футбол клубида меҳмон бўлишди. Тадбирда "Бунёдкор" футбол клуби директори Азиз Ҳайдаров, "Бунёдкор" академияси директори Ислом Аҳмедов ҳамда Тошкент вилояти футбол академияси директори Алберт Ахметгалеев иштирок этди. 

Иккала жамоа расмийларининг учрашувидан асосий мақсад барча йўналишларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва буни ҳужжатларда расмийлаштириш эди. Расмийлаштирилган меморандумга кўра, энди "Бунёдкор" ва Тошкент вилояти футбол академияси ёш иқтидорларни бир фалсафа остида тарбиялаш бўйича ҳамкорлик қилади.

 Албатта, бу ҳамкорлик яқин келажакда ўз самарасини бериб, тарбияланувчиларимиз ўзбек футболи келажагига айланади ва терма жамоаларимизнинг етакчиларига айланади", – дейилади клуб хабарида.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика