RU

Последние новости

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

«Бунёдкор» футболчилари клуб президенти билан учрашди Новости

«Бунёдкор» футболчилари клуб президенти билан учрашди

Кеча «Бунёдкор» академияси мажлислар залида клуб президенти Ашуров Улуғбек Муродиллоевич футболчилар ва мураббийлар билан учрашди.

Учрашувда «Бунёдкор»нинг янги мавсумга тайёргарлик доирасида ўтказилган йиғинлар, мавсум олдида клуб олдга қўйилаётган вазифалар, режалар ҳақида сўз юритилди.



-Ўтган мавсумда «Бунёдкор» клуб жиддий синовларни бошидан ўтказди. Жорий таркибни молиявий таъминлаш билан бирга эски йиллардан ёпилмай қолиб кетган қарздорликлар масаласини ҳам ҳал қилишимизга тўғри келди. Умид қиламанки, барча қийинчиликлар ортда қолди ҳамда энди «Бунёдкор»да бу масалада муаммолар бўлмайди. Биз имконият даражасида клубдан ўз ёрдамимизни аяймаймиз. Сизнинг вазифангиз – футбол ўйнаш. Сиз чиройли футбол ўйнаб юқори марраларни забт этинг, молиявий масалаларни биз ҳал қиламиз. Имкон бўлса «Ўзбекнефтгаз»дан ташқари ҳам ҳомийлар жалб қиламиз. Клуб сиёсати ўзгармайди: ёшларни тарбиялаш, турли ёшдаги терма жамоаларга футболчи етказиб бериш, ёш футболчиларга имконият беришда давом этамиз. «Бунёдкор» асосий жамоаси, У-18, У-21, аёллар футзал жамоаси, клуб академияси эътиборимиз марказида бўлади. Сизларнинг роҳатланиб футбол ўйнашингиз учун барча шароитлар аратиб берилади. Агар таклифлар, сизларни қийнаётган муаммо ёки саволлар бўлса марҳамат билдиришингиз мумкин.



Клуб президентининг ушбу фикрларидан сўнг жамоа сардори Мурод Зуҳуров сўз олиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

-Юқорида айтилганидек, ўтган мавсумда клуб атрофида турли гап-сўзлар бўлгач, биз ҳам хавотирда эдик. Шукрки барча масалалар ҳал этилди ва биз янги мавсумда Суперлигада иштирок этишимиз аниқ бўлди. Клуб директори билан учрашганимизда ҳам бу мавсумда молиявий муаммолар бўлмаслиги ҳақида алоҳида айтиб ўтилди. Биз футболчиларга шундай шароит яратиб берилаётгани, бизни қўллаб-қувватлаётгани учун клуб ҳомийларига, клуб раҳбариятига жамоа аъзолари номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман. Насиб этса янги мавсумда юқори ўринларни қўлга киритиб, ишончни оқлаймиз.



Шунингдек, клуб бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам ўз фикрларини айтиб ўтди.

-Жамоага янги танланганимда клубнинг мақсади ёш футболчиларга эътибор қаратиш ва уларга кўпроқ имконият яратиб бериш лозимлиги айтилган эди. Ўтган давр мобайнида бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказдик ҳамда эътиборимизни клуб тарбияланувчиларига қаратдик. Бугунги таркибга эътибор берсангиз, кўпчилиги «Бунёдкор» академияси тарбияланувчилари, айримлари ўтган мавсумда ўринбосарлар таркибида ўйнаган ва ҳали катта футболдан нафас олмаган футболчилар ҳисобланади. Мураббийлар штаби янги мавсумда ушбу футболчилар билан чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилишга, раҳбарият ҳамда ҳомийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.



Шундан сўнг клуб директори Улуғбек Мирзаев янги мавсумда футболчилар Nike спорт формаларидан фойдаланишини айтиб ўтди ҳамда клуб президентига ушбу спорт формаларидан намуналар кўрсатилди.



Мулоқот якунида Улуғбек Муродиллоевич сўз олиб, қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

-Кўриниб турибди, кўпчилигингиз ёшсиз. Мураббий таъкидлаганидек айримларингиз энди ката футболга кириб келяпсиз. Биз сизга ўзингизни кўрсатишингиз, ўз иқтидорингизни намойиш этишингиз учун қўлимиздан келган барча шароитларни яратиб берамиз. Бу мавсумда молиявий муаммолар бўлмайди. Сиз майдонга чиқинг ва роҳатланиб футбол ўйнанг! «Бунёдкор» ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоа. Янги мавсумда ҳам шундай бўлсин: чемпион бўлолмасангиз ҳам чемпионлик учун ҳаракат қилинг, юқори ўринларни эгалланг. Бу борада сизларга қандай ёрдам керак бўлса, биз тайёрмиз!

Учрашув сўнггида клуб бош директори Улуғбек Мирзаев ҳам сўз олиб, футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, яратиб берилаётган шарт-шароитлар учун клуб ҳомийларига алоҳида ташаккур изҳор қилди. Ўз навбатида футболчиларга билдирилган ишончни тўлақонли оқлаш учун ўз устиларида тинмай ишлашлари лозимлигини уқтирди. Шунингдек, футболчилардан Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров ҳам сўз олиб, яратиб берилаётган шарт-шароитлар учун миннатдорчилик билдиришди. Келгусида клуб равнақи учун бор маҳоратини сарфлаб, ишончли ғалабалар билан мухлисларни хурсанд қилишга ваъда беришди.


Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика