RU

Последние новости

21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  1 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  1 21:20Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  31 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  74 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  67 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  8 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  30 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  7 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1

“Бунёдкор” билан Лушан ўртасидаги суд иши клуб фойдасига ҳал бўлди Новости

“Бунёдкор” билан Лушан ўртасидаги суд иши клуб фойдасига ҳал бўлди

Хабарингиз бор, “Бунёдкор” футбол клуби ва жамоанинг собиқ бош мураббийи Сергей Лушан ўртасида ўтган йилдан буён суд жараёни бўлиб келаётган эди.

2019 йил 28 февраль куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро суди клуб мураббийга у “Бунёдкор”дан талаб қилган сумманинг ярмини тўлаши лозимлиги бўйича қарор қабул қилган эди. Кейинчалик “Бунёдкор” суд чиқарган қарор бўйича Лушан олдидаги тўловларни амалга оширди. Аммо бунга рози эмаслигини очиқчасига билдириб, Лушан клубга нисбатан оммавий ахборот воситалари орқали кескин чиқишлар қилди. Мураббий клуб устидан судга яна, яъни иккинчи маротаба, бу сафар юқорироқ судга ариза беришини қайта-қайта такрорлади. Натижада, у фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди қарори устидан юқори бўғиндаги судга – Тошкент шаҳар фуқаролик судига кассация шикояти (протест) билан мурожаат қилди.

Тошкент шаҳар фуқаролик судида ҳам жараён бир неча ой давом этди. Ниҳоят, 20 сентябрь куни, Лушаннинг кассация шикоятига нисбатан суднинг якуний қарори эълон қилинди ҳамда унга кўра, “Бунёдкор” билан Лушан ўртасидаги суд иши клуб фойдасига ҳал бўлди. Демак, клубнинг эндиликда мураббий олдида ҳеч қандай мажбуриятлари йўқ.


Рейтинг: +49   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика