RU

Последние новости

08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  0 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  5 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  15 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  49 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  11

"Бунёдкор-2003" халқаро турнир совриндори, Умидбек эса энг яхши футболчи Новости

"Бунёдкор-2003" халқаро турнир совриндори, Умидбек эса энг яхши футболчи

Москва шаҳрида 22-27 октябрь кунлари футбол бўйича 2003 йилда туғилган ўсмирлар жамоалари ўртасида “Eurasiancup” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Илк бор уюштирилган мусобақанинг дастлабки босқичида Россия, Беларусь, Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Хитой, Сурия ва Ливан давлатларининг 16та жамоаси тўрт гуруҳда баҳс юритди.

Тошкент шаҳрининг “Бунёдкор” футбол клуби академиясининг “Бунёдкор-2003” жамоаси аъзолари “С” гуруҳида майдонга тушиб, дастлаб Россиянинг “Ростов” футбол клубидаги тенгдошларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Иккинчи учрашувда “Ротор” жамоаси 1:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Ниҳоят, гуруҳнинг сўнги учрашувида ёш футболчиларимизЛенинград вилояти Гатчина шаҳринингСМ “Ленинградец” жамоасини йирик, 5:0 ҳисобида енгишди.

Вакилларимиз ярим финалда Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси билан рўбарў келишди. Асосий вақтда 1:1 ҳисобида қайд этилди. Фақат пенальтидан тўп тепиш борасида футболчиларимизга бироз омад етишмади, 6:7. Натижада, “Бунёдкор-2003” халқаро турнирнинг бронза медалини қўлга киритди.

Финалда Беларуснинг РГУОР жамоаси “Қайрат”ни енгиб, мусобақа ғолиби бўлди. Қозоғистонлик футболчилар иккинчи ўринга жойлашдилар. Яна бир учинчи ўрин “Орзу – 2026”(Тожикистон) жамоасига насиб этди.

Қувонарлиси яна шундаки, “Eurasiancup”нинг ёпилиш маросимида турнирнинг “Энг яхши футболчиси”га аталган соврин “Бунёдкор-2003”нинг умидли футболчиси Умидбек Султоновга топширилди. Муболаға эмас, мазкур эътироф нафақат унинг, балки жамоанинг барча футболчилари маҳоратига берилган юксак баҳо бўлди.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика