RU

Последние новости

23:05ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қатарни йирик ҳисобда мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олди  74 22:45Ла Лига президенти ФИФАдан Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини бекор қилишни талаб қилди  2 21:56Бобир Абдихолиқов: "Халқимизни ғалаба билан табриклайман. Муҳим уч очкони қўлга киритдик"  22 21:38ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси КХДРни мағлубиятга учратди  12 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА 1:0  20 21:14"Ҳар бир олинган очко бизни Жаҳон чемпионатига яқинлаштирмоқда" – Отабек Шукуров  41 20:40ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Тошкентдаги ажойиб оқшомда БААдан устун келди  583 20:15Погба: "Ҳеч қачон "ҳеч қачон" дейиш керак эмас"  4 19:48Бонуччи фаолиятидаги энг мураккаб рақибни айтди — у Месси ёки Роналду эмас  1 18:43"Манчестер Юнайтед" 6 миллионга сотган футболчисини 20 миллионга қайтариб олмоқчи  1 18:02Ўзбекистон - БАА: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  6 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Иккита автогол урилган ўйинда Япония ва Австралия очколарни бўлиб олишди  19 17:32ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА: "Бундёкор" стадиони ўйинга тайёр  11 16:59Ўзбекистон - БАА. 18-учрашув арафасида. Аввалги баҳсларда қандай натижа қайд этилган?  9 16:46"Реал" "Байер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1

Бугун Россия Суперкубоги учун баҳс бўлади. Жалолиддинов майдонга тушиши мумкин Новости

Бугун Россия Суперкубоги учун баҳс бўлади. Жалолиддинов майдонга тушиши мумкин

Бугун 2020 йилги Россия Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади.

Унда мамлакат чемпиони ва Кубоги соҳиби Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби Россия вице-чемпиони Москванинг "Локомотив" клуби билан тўқнаш келади.

Мазкур баҳс Москвадаги "ВЭБ-Арена" стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

"Зенит" ҳам, "Локомотив" ҳам бунга қадар 7 мартадан Суперкубок баҳсида майдонга тушишган. Питерликлар 4та учрашувда ғолиб бўлишган. "Темирйўлчилар" эса 3 бор Суперкубокни қўлга киритишган.

Ушбу клублар Суперкубокда икки бор тўқнаш келишган. 2015 йилги ўзаро баҳсда "Зенит" пенальтилар сериясида ғолиб бўлган - 1:1 (4:2 пен). 2019 йилги учрашувда эса "Локомотив"нинг қўли баланд келган - 3:2.

Яқинда "Локомотив" билан шартнома тузган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновнинг бугун майдонга тушишини кутамиз.


Россия Суперкубоги-2020
"ЗЕНИТ" - "ЛОКОМОТИВ"
7 август. Москва. "ВЭБ-Арена" стадиони. 21:00 (Тошкент вақти).
Бош ҳакам -
Михаил Вилков (Нижний Новгород).

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика