RU

Последние новости

16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  0 15:38"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи  0 15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  2 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  6 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  0 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  13 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  4 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  6 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  15 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  4 10:55"Ливерпуль" ёзда Салоҳнинг ўрнига бошқа бир мисрлик футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 10:26"Манчестер Сити"нинг "устуни" ёзда жамоани тарк этади  0 09:52Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”  10

Бугун “Машъал” ва “Насаф” ўзаро баҳслашади Новости

Бугун “Машъал” ва “Насаф” ўзаро баҳслашади

Теги :  МашъалНасаф
Бугун Муборакда Қашқадарё воҳасининг икки етакчи клуби ўзаро баҳс юритади. Футбол ишқибозлари воҳа дербиси гувоҳи бўлишади.

ЎзПФЛ 26-тур
“Машъал” (Муборак) – “Насаф” (Қарши)
26.10.2017. “Б.Вафоев” стадиони. 16:00да
Бош ҳакам:
Ильгиз Танташев (Бухоро)
Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро),
Захира ҳаками: Фирдавс Норсафаров (Қарши).
Назоратчи: Сардар Нажафалиев (Тошкент).
ПФЛ вакили: Бобур Хайдаров.


 
Ушбу жамоалар бир вилоятдан бўлишса ҳам, принципиал рақиблар ҳисобланишади. “Насаф”нинг Муборакдаги сўнгги ғалабасига ҳам 12 йил бўлган. “Машъал” жамоаси турнир жадвалида қандай ўринда бормасин, Муборакда жамоамизга қарши астойдил кураш олиб борган.

Бугун ҳам шундай принципиал баҳснинг гувоҳи бўлишимизга, шубҳа йўқ.

Келинг, яна бир марта бу жамоалар ўртасидаги баҳслар тарихига назар ташлаймиз.

Ўзаро ўтказилган 29та ўйиннинг 15 тасида "аждарлар" зафар қучган бўлса, “Машъал" 8 бор ғалаба қозонган. Қолган 6та баҳсда томонлар муроса йўлини танлашган. Эътиборли жиҳати, барча дуранг натижалар Муборакда қайд этилган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам мос равишда “Насаф” футболчилари устунлик қилишмоқда: 47-27.

Мазкур жамоалар Муборакда шу пайтгача ўзаро 14 марта куч синашишган. Шуларнинг 2тасида “Насаф” ғалабага эришган, холос. 6 учрашувда дуранг ва яна 6 учрашувда мағлуб бўлганмиз. Муборакдаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга  жами 30та гол киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик “Машъал” томонида – 17:13.

Балки, бугун “Насаф” Муборакдаги ўн икки йиллик “қора анъана”га барҳам берар? Буни ўйиндан кейин билиб оламиз.

Демак, бугун футбол ишқибозлари яна бир қизиқарли учрашувга гувоҳ бўлишади. Футбол, ўз атамаси билан футбол. Футбол шуниси билан қизиқки, унда кутилмаган ҳисоб ва ҳаяжонга бой воқеалар бўлади. Бундан фақат ишқибозлар ютишади.

Шундай экан қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг. Муборакдаги “Баҳром Вафоев”стадионига ташриф буюринг!

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика