RU

Последние новости

19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0 19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  11 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  7 17:53Эдер Милитао яна жароҳат олди  4 17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  3 16:53Артета Кай Хаверцнинг сирини ошкор қилди  1 16:28Эрон терма жамоаси делегацияси Тошкентга етиб келди  8 15:55Жанлуижжи Доннарумма: "Танқидлар билан ишим йўқ"  0 15:10Руни: "Эрик тен Хаг – ажойиб мураббий, аммо ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда"  1 14:45Упамекано ҳам сафдан чиқди ва Франциянинг ўйинларини ўтказиб юборади  1 14:14Остон Ўруновнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва у терма жамоага ёрдам бера олади   15 13:56"Goal" АПЛнинг XXI асрдаги энг яхши мураббийлари рейтингини тузди  7 13:39Бугун Тошкентга учиб келадиган футболчи Италия А сериясига кўчиб ўтмоқда  3 13:07"Барселона" "Камп Ноу" абонементларининг сотувини бошлади  0 12:40Эрон билан ўйинда ишлайдиган ҳакам Даврон Ҳошимовга қизил карточка кўрсатган  6

Бугун Исландия ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқиши мумкин Новости

Бугун Исландия ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқиши мумкин

Теги :  ЕвропаЖЧ-2018
Бугун Европа қитъасида 2018 йилги Жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари давом эттирилади.

Сербия

Серблар гуруҳда биринчи ўриндалар, шу боис бугун Грузия мағлуб этилса йўлланмани нақд қилишади. Сербия қуйидаги ҳолатларда ҳам биринчи ўринни сақлаб қолади:

- Сербия - Грузия ва Уэльс - Ирландия учрашувларида дуранг қайд этилса

- Сербия Грузия билан дуранг ўйнаса, Ирландия эса Уэльсни 4 ёки ундан кўп гол фарқи билан ютмаса.

Уэльс

Бэйл жамоадошлари шундай ҳолатларда биринчи ўринга чиқишади:

- Ирландия мағлуб этилса ва Сербия Грузия билан учрашувда очко йўқотса

- Ирландия билан дуранг қайд этилса ва серблар Грузияга 2 ва ундан кўп гол фарқи билан ютқазса

Ирландия

Айни пайтда гуруҳда учинчи ўринда бораётган Ирландия бугун йўлланмага эга чиқиши учун қуйидаги ҳолатлар юз бериши керак:

- Уэльсни мағлуб этса ва Сербия ўз уйида Грузияга ютқазса

- Уэльсни 5 ва ундан кўп гол фарқи билан мағлуб этса ва Сербия Грузия билан дуранг ўйнаса

Европа. "D" гуруҳи
Молдова – Австрия. 23.45
Сербия – Грузия. 23.45
Уэльс – Ирландия. 23.45



Исландия


Исландлар ўз майдонида Косовони мағлуб этишса тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқишади. Исландия хатто дуранг ва мағлубият ҳам биринчи ўринда қолиши мумкин. Бунинг учун Украина - Хорватия учрашувида дуранг қайд этилиши лозим.

Хорватия

Лука Модрич ва шериклари гуруҳда биринчи бўлишлари учун: Украинани мағлуб этиши ва Исландия ўз уйида Косово билан баҳсда очко йўқотиши керак бўлади.

Украина

Шевченко шогирдлари йўлланмага эга бўлишлари учун бугун Хорватияни мағлуб этишлари ва Исландия ғалаба қозона олмаслиги керак. Агар Исландия Косовога ютқазса Украина исталган ҳисобдаги ғалаба қониқтиради, агар Исландия дуранг ўйнаса Украина Хорватияни 2 тўп фарқи билан мағлуб этиши керак бўлади.


Европа. "I" гуруҳи
Финляндия – Турция. 23.45
Исландия – Косово. 23.45
Украина – Хорватия. 23.45


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика