RU

Последние новости

23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  1 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  2 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  6 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  7 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  14 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  45 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  5 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  9 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  4 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  78

Бугун Гампер Кубоги учун "Барселона" ва "Шапекоэнсе" кураш олиб боради Новости

Бугун Гампер Кубоги учун "Барселона" ва "Шапекоэнсе" кураш олиб боради

Теги :  Шапекоэнсе
Бугун тунда "Барселона" ҳамда "Шапекоэнсе" ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Ушбу баҳс Жоан Гампер Кубоги доирасида ўтказилмоқда. Бугун Гампер Кубогининг 52-турнири ўтказилади.

Жоан Гампер ўзи ким?

1877 йил 22 ноябрь куни Швейцариянинг Винтертур шаҳрида туғилган спортчи Жоан Гампер "Барселона" асосчиси, унинг футболчиси ва президенти ҳисобланади. 1966 йилдан бери Каталония клубининг асосичиси шарафига Жоан Гампер Кубоги ўтказилади. 1966-1996 йилгача ушбу мусобақада 4 жамоа иштирок этар эди, бироқ 1997 йилдан сўнг турнирда фақат 2 та клуб қатнашиши белгилаб қўйилди.



Нега "Шапекоэнсе"?

2016 йилнинг 28 ноябрь куни Бразилиянинг "Шапекоэнсе" клуби футбочи, мураббий ва ходимлари учиб кетаётган самолёт Колумбияда ҳалокатга учради. Воқеа натижасида 71 киши оламдан кўз юмди. Ушбу трагедиядан сўнг Каталония клуби "Шапекоэнсе"ни ушбу турнирга таклиф этди. Бразилия жамоаси "Барселона"га қарши баҳсда авиаҳалокатда вафот этганлар хотирасига бағишлаб 71 юлдуз туширилган оқ формаларда тўп тепишади.



Ҳозиргача Гампер Кубогида "Барселона" 39 маротаба ғалаба қозонган. Германиянинг "Кёльн" клуби ушбу турнирда 2 маротаба зафар қучган. "Уйпешт", "Боруссия" М, "Интернасьонал", "Порту", "Мехелен", "Тенерифе", "Валенсия", "Ювентус", "Манчестер Сити" ва "Сампдория" Гамер Кубогида бир мартадан зафар қучишган.




Баҳс Тошкент вақти билан 23:30да бошланади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика