RU

Последние новости

09:52Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”  2 09:20Франческо Тотти ўзининг идеал футболчисини йиғди  0 08:43"Бавария" Мусиалани жамоада олиб қолиш учун ойлигини беш бараварга оширишга тайёр  1 08:08МЮ раҳбарлари тен Хаг борасида бир қарорга кела олишмади  8 07:33Салоҳ ва де Брюйне келаси мавсум жамоадош бўлишлари мумкин  1 02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  2 00:15Уэйн Руни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди  7 23:28Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор Шомуродов билан кичик интервью  1 22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  18 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  10 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  1 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  32 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  3

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" Новости

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор"

Бугун олий лиганинг 25-туридан ўрин олган яна учта учрашув ўтказилади. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади.

Бугун Қўқон шаҳрида жуда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Бунга сабаб, бугун мухлислар водий дербисига гувоҳ бўлишади. Турнир жадвалида жуда қизиқ вазият юзага келган. Иккала жамоа ҳам ёнма-ён ўринларда бормоқда. "Қўқон-1912" 37 очко билан 6-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Навбаҳор" ундан бир очко кам жамғарган ҳолда 7-ўринда бормоқда. 

Биласизми? "Қўқон-1912" ҳозирча икккинчи даврада уч марта ғалаба эришган ва учаласи ҳам уйдаги ўйинларда қўлга киритилган. Жамоа ўз майдонида "Обод", "Нефтчи" ва "Шўртан"дан устун келган. Бундан ташқари, қўқонликлар уйдаги баҳсларда бир марта ютқазиб қўйишган. 

"Навбаҳор"га келадиган бўлсак, бу жамоа иккинчи даврада анча кучайди. Хусусан жамоа иккинчи давранинг дастлабки тўртта учрашувидан учтасида ғолиб чиқди. "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"ни ютиб анча шов-шув кўтарганди, бироқ кейинги турда "Локомотив"га имкониятни бой бергач, шов-шув тезда унутилди. 

Бугун "Навбаҳор" сафарда жиддий жамоага қарши баҳс олиб боради. Илҳом Мўминжонов шогирдлари ҳозирча иккинчи даврада сафар ўйинларида фақат бир марта ғалаба қозонишди. Тошкентда "Обод" мағлуб этилганидан бери "Навбаҳор" сафарда "Нефтчи" ва "Шўртан" билан дуранг ўйнаган бўлса, "Машъал" ва "Локомотив"га имкониятни бой берди. 

Факт: "Навбаҳор" мавсум бошидан бери сафарда фақат икки бор зафар қучган. Жамоа "Динамо" ва "Обод" клубларини мағлуб этиб қайтган.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика