RU

Последние новости

01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  4 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  12 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  12 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  16 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  71 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  32 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  28 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  112 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  46 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  700 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3

Бугун футбол. "Машъал" - "Локомотив" Новости

Бугун футбол. "Машъал" - "Локомотив"

Икки ҳафталик танаффусдан сўнг Суперлига баҳслари яна давом эттирилмоқда.

Бугун Муборакда "Машъал" ва "Локомотив" жамоалари ўртасида Суперлиганинг 7-тур учрашуви бўлиб ўтади. Турнир жадвалида "Машъал" олтита ўйиндан сўнг 6 очко жамғарган ҳолда 11-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 5-10. Муборакликлар шу пайтгача бир бор ғалаба қозониб, иккита ўйинда дуранг ўйнашган ва 3 марта мағлуб бўлишди. 

"Локомотив" эса ўтган 6 турда 8 очко тўплаб 7-ўринда боряпти. "Темирйўлчилар" ҳисобида иккитадан ўйинда ғалаба, мағлубият ва дуранг бор. Тўплар нисбати 8-8.

"Локомотив" бу йилги чемпионатнинг дастлабки икки турида мағлубиятга учради. Сўнгра икки бор дуранг ўйнаб, охирги икки учрашувда ғалаба қозонди. "Темирйўлчилар" сафарда "Сурхон"ни ва уйда "Бунёдкор"ни мағлуб этишди.

"Машъал" ҳам мавсумни иккита мағлубият билан бошлаб, 3-турни ўз майдонида ўтказди ва "Металлург" 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. Кейинги уч турда муборакликлар ўз ҳисобларига икки дуранг ва бир мағлубият ёзиб қўйишди. "Машъал" ҳозирча ўз майдонида иккита беллашувда майдонга тушган. 

7-тур. 05.05.2021

МАШЪАЛ - ЛОКОМОТИВ

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин

Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров. 

Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Ўйиннинг бошланиш вақти 17:00

"Дунё бўйлаб" каналида LIVE

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика