RU

Последние новости

20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  1 20:10Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  13 20:08Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" 0:0. Навбат пенальлтилар сериясига  40 20:00Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  45 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  6 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  27 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  6 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3

Бугун футбол. "Машъал" - "Локомотив" Новости

Бугун футбол. "Машъал" - "Локомотив"

Бугун муборак шаҳрида Суперлига 22-туридан ўрин олган "Машъал" - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтади.

Турнир жадвалида ҳар икки жамоа кетма-кет ўринларни эгаллаб турибди. "Локомотив" 27 очко билан 9-ўринда бораётган бўлса, 19 очко тўплаган "Машъал" 10-ўринда бормоқда.

Иккинчи давра бошланганидан бери "Машъал" фақат битта ўйинда ғалабага эришди. Муборакликлар сафарда "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб қайтишди. Шундан сўнг жамоа барча ўйинларни бой берди. "Локомотив" эса иккинчи даврада 4 ғалаба ва уч дуранг қайд этди. 

Бугун баҳс "Машъал" учун иккинчи давра ҳисобидан ўз майдонидаги 6-учрашув бўлади. Жамоа бунгача бешта ўйиннинг ҳаммасида имкониятни бой берган. "Газчилар" уйда "Бунёдкор" (1:2), "Сурхон" (0:1), АГМК (0:2), "Қўқон-1912" (1:2), "Пахтакор" (1:4) клубларига мағлуб бўлишди. 

"Локо" иккинчи даврада ҳозирча 6та баҳсда майдонга тушди. Шундан иккитасида ғалаба қозонган "темирйўлчилар" уч бор дуранг ўйнаб битта ўйинда мағлуб бўлишди. "Локомотив" сафарда "Андижон" ва "Бухоро"дан устун келиб, "Металлург", "Қизилқум" ва "Сурхон" клублари билан дуранг қайд этди. 

Тошкентда кечган биринчи давра ўйинида "Машъал" 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб кетганди. Бугун "Локо" ўша мағлубият аламини олишга уриниб кўради. 

Факт: "Локомотив" Муборакда бўлиб ўтган "Машъал"га қарши баҳсларнинг охирги бештасида фақат ғалаба қозонган. 

2017. "Машъал" - "Локомотив" 0:1

2016. "Машъал" - "Локомотив" 0:4

2015. "Машъал" - "Локомотив" 1:3

2014. "Машъал" - "Локомотив" 0:2

2012. "Машъал" - "Локомотив" 1:2

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика