RU

Последние новости

10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  8 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39

Бугун футбол. "Локомотив" - "Металлург" Новости

Бугун футбол. "Локомотив" - "Металлург"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 8-тур баҳсларига старт берилади.

"Локомотив" ўз майдонида Бекободнинг "Металлург" клубини қабул қилади. 7-тур якунларига кўра, "Локомотив" 11 очко тўплаган ҳолда 7-ўринни эгаллаб турибди. "Темирйўлчилар" учта ўйинда ғалаба қозониб, икки мартадан дуранг ва мағлубият қайд этишган. Тўплар нисбати 12-9. 

"Металлург" эса учта ғалаба ва тўрт мағлубият қайд этган ҳолда 9 очко билан 8-ўринда боряпти. Бекободликларда тўплар нисбати 6-7. Мавсум аввалида "Металлург"да бош мураббий ўзгарди. 1-турдан сўнг Aндрей Шипилов истеъфога чиқиб, 2-турда жамоани Февзи Давлетов бошқарди. 3-турдан бошлаб эса жамоа Жасур Aбдураимов қўл остида ўйинларни ўтказиб келмоқда.

Биласизми, "Локомотив" Суперлигада охирги уч турни ғалаба билан якунлади. Микаель Секейра шогирдлари дастлаб сафарда "Сурхон"ни, сўнгра уйда "Бунёдкор"ни ва ўтган тур Муборакда "Машъал"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди. "Локо" охирги уч ўйинда 7та гол уришга муваффақ бўлди. 

"Металлург"нинг уч ғалабадан иккитаси уйдаги ўйинларда қўлга киритилган. Бу жамоа ўз майдонида "Бунёдкор" ва "Aндижон" ҳамда сафарда "Қўқон-1912" устидан зафар қучиб, "Сурхон", "Машъал", "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" клублари билан кечган баҳсларда имкониятни бой берди.

Coca Cola Суперлигаси. 8-тур

ЛОКОМОТИВ - МЕТAЛЛУРГ

Бош ҳакам: Вадим Aгишев

Қанот ҳакамлари: Отабек Қосимов, Ҳасан Набиев.

Захира ҳаками: Султонмурод Aбдураҳмонов 

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

ПФЛ комиссари: Сардор Қудратуллаев

11 май. "Локомотив" стадиони. 18:50

"Спорт" телеканалида тўғридан тўғри.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика