RU

Последние новости

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  19 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

Бугун футбол. "Локомотив" - "Металлург" Новости

Бугун футбол. "Локомотив" - "Металлург"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган баҳсда "Локомотив" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади.

Турнир жадвалида "Локомотив" 35 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Металлург" ҳисобида эса 23 очко бор ва бу жамоа 8-ўринда боряпти. 

Иккинчи даврада бешта ўйин ўтказган "Локомотив" иккитасини ғалаба билан якунлаб, икки бор дуранг ўйнади ва бир марта ютқазиб қўйди. "Металлург" эса учта беллашувда зафар қучиб, икки ўйинда имкониятни бой берди. 

Навбатдаги баҳс "Локо" учун ўз майдонидаги 11-учрашув бўлади. "Темирйўлчилар" уйдаги 10та ўйиндан 8тасини ғалаба билан якунлаб, икки бор дуранг қайд этишган. Тўплар нисбати 22-5. "Локомотив" ўз майдонида ютқазмаган иккита жамоадан бири бўлиб турибди. Яна бири "Пахтакор". 

"Металлург" учун "Локо"га қарши баҳс сафардаги 10-учрашув бўлади. Бекободликлар сафарда шу пайтгача фақат битта ўйинда ғалаба қозонишган: 15-турда "Насаф" 2:1 ҳисобида мағлуб этилган. "Металлург" шунингдек 4 мартадан дуранг ва мағлубият қайд этган. 

Биласизми? "Локомотив" ўз майдонида кетма-кет 4 учрашувдан бери фақат ғалаба қозониб келяпти: "Сурхон" (5:1), "Сўғдиёна" (2:0), "Динамо" (2:0) ва "Насаф" (1:0). Мана шу тўртта учрашувда "Локо" рақиблар дарвозасига 10та тўп киритиб, ўз дарвозасидан битта гол ўтказиб юборган. 

Факт: "Металлург" биринчи даврада сафарда ғалаба қозона олмади. Бу жамоа иккинчи даврада "Насаф"ни мағлуб этганини ҳисобга олсак, "Локо"га қарши ҳам кескин қаршилик кўрсатиши кутиляпти. 

Эслатма: Бекободда кечган биринчи давра учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилган. Тошкентда бўлиб ўтган охирги 5 ўйинда қуйидаги натижалар қайд этилган. 

2018 йил. "Локомотив" - "Металлург" 1:0 

2017 йил. "Локомотив" - "Металлург" 3:1  

2016 йил. "Локомотив" - "Металлург" 4:1 

2015 йил. "Локомотив" - "Металлург" 1:1 

2014 йил. "Локомотив" - "Металлург" 5:1 

Кўриб турганингиздек, бешта ўйиннинг тўрттасида "Локомотив"нинг қўли баланд келган. Фақат бир учрашув дуранг натижа билан якун топган. "Металлург" "темирйўлчилар" дарвозасига биттадан кўп тўп кирита олмаган.

 

Cоcа Cола Суперлигаси. 19-тур

«Локомотив» - «Металлург»

15 сентябрь. «Локомотив» стадиони. 18:30


Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидилло Расулов, Жаҳонгир Саидов. 

Захира ҳаками: Абдурашид Худойберганов

Назоратчи: Рашид Айтеков

Комиссар: Аббос Аҳроров

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика