Бугун Audi Cup-2019 старт олади. Унда "Реал", "Бавария", "Тоттенхэм" ва "Фенербахче" иштирок этади
30 июл 2019 13:22
Новости
Бугун Audi Cup-2019 старт олади. Унда "Реал", "Бавария", "Тоттенхэм" ва "Фенербахче" иштирок этади
Audi Cup мусобақаси олтинчи маротаба ўтказилаётган бўлиб, ушбу турнир бор-йўғи икки кун давом этади. Барча баҳслар "Бавария"нинг "Альянц Арена" стадионида бўлиб ўтади.
Иштирокчилар:
"Бавария"
"Реал"
"Тоттенхэм"
"Фенербахче"

"Реал" матбуот хизмати Мюнхендаги турнирда иштирок этадиганлар рўйхатини эълон қилди.
Дарвозабонлар – Навас, Лунин, Альтубе.
Ҳимоячилар – Карвахаль, Рамос, Варан, Начо, Марсело, Одриосола, Хави Эрнандес, Де ла Фуенте, Гутьеррес.
Ярим ҳимоячилар – Кроос, Модрич, Вальверде, Иско, Соеан.
Ҳужумчилар – Мариано, Бензема, Васкес, Винисиус, Азар, Родриго, Кубо.
Испан нашрлари берган маълумотларга кўра, "Қироллик клуби"нинг ҳужумчиси Гарет Бэйл ушбу турнирда иштирок этишни истамагани учун қайдномага киритилмаган.
Формат
Турнир одатий плей-офф босқичи каби ўтказилади. Тўртта жамоа ярим финал босқичида ўйин ўтказишади, мағлублар учинчи ўрин учун баҳсда, ғолиблар эса финалда тўқнаш келишади.
Ярим финал
30 июль. 20:55 "Реал" - "Тоттенхэм" LIVE (Матч ТВ, Матч! Футбол 1)
30 июль. 23:25 "Бавария" - "Фенербахче" LIVE (Матч ТВ, Матч! Футбол 1)
31 июль. 3-ўрин учун баҳс
31 июль. Финал
Похожие новости
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Комментарии