RU

Последние новости

21:25Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистонга имкониятни бой берди  21 21:17Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  2 20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  0 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  6 19:29"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди  1 18:58"Ливерпуль" 35 млн. еврога сотиб олган ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмайди  0 18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  2 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  14 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   18 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  28 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  6

Бугун 22:45. "Персеполис" - "Пахтакор" Новости

Бугун 22:45. "Персеполис" - "Пахтакор"

"Шерлар" Чемпионлар Лигаси чорак финалида Эроннинг "Персеполис" жамоаси билан тўқнаш келади.

"Пахтакор" ушбу рақиб билан ОЧЛда 3 марта майдонга тушиб, 2 ғалаба ва бир дурангни қайд этган. 2003 йил Анвар Солиевнинг ягона голи ғалаба келтирган бўлса, ўтган йили гуруҳ босқичида Теҳронда 1:1 (Марат Бикмаев) ва Тошкентда 1:0 (Игорь Сергеев) натижаси кузатилган.

Осиё клублари мусобақаларида "Пахтакор" Эрон жамоалари билан 20 марта тўқнаш келиб, 14 ўйинда зафар қучган. Икки ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 4 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 30 тўп киритилиб, 17 гол ўтказиб юборилган.

"Персеполис" Эроннинг энг совриндор клуби саналади. Теҳронликлар 13 марта Эрон чемпионати, 6 бор Эрон Кубоги ва 3 бор Эрон Суперкубогини қўлга киритган. Якунига етган мавсумда айнан ушбу жамоа чемпионликка эришди. Жамоани бир неча йиллар клубда ўйнаган Яҳё Голмуҳаммади бошқариб келмоқда.

Рақиб сафида қизил карточка олгани сабабли ҳимоячи Сиамак Неъмати майдонга туша олмайди. "Пахтакор"да эса дисквалификация туфайли йўқотиш мавжуд эмас.

"Персеполис" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 30 сентябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 22:45да Дохадаги "Жассим Бин Ҳамад" стадионида бошланади.



"Персеполис"нинг Чемпионлар Лигаси учун футболчилар рўйхати билан танишинг.

Дарвозабонлар

34. Амирмуҳаммад Юсуфи
44. Бозидар Радосевич (Хорватия)
63. Амирҳуссайн Баят
81. Ҳамид Лак

Ҳимоячилар
3. Шожаи Ҳалилзода
4. Саид Жалол Ҳуссайни
6. Муҳаммадҳуссайн Канани
15. Муҳаммад Ансари
17. Меҳди Шири
28. Муҳаммад Нодири
38. Эҳсон Ҳуссайни
77. Саид Оғайи
88. Сиамак Неъмати

Ярим ҳимоячилар
2. Омид Алишоҳ
5. Башар Ресан (Ироқ)
8. Аҳмад Нуроллоҳи
11. Камолиддин Камябиниа
14. Эҳсон Паҳлавон
18. Муҳсин Рабихон
19. Воҳид Амири
23. Али Шожайи
26. Саид Ҳуссайнпур
66. Милад Сарлак

Ҳужумчилар
16. Меҳди Абди
20. Амир Рустойи
25. Ариа Барзегар
36. Арман Рамазони
72. Иса Алкасир



Осиё чемпионлар лигаси, 1/4 финал.
"ПЕРСЕПОЛИС" (Эрон) - "ПАХТАКОР" (Ўзбекистон)
30 сентябрь 2020 йил. Доҳа. "Жассим бин Ҳамад" стадиони. 22:45 (Тошкент вақти).
Бош ҳакам:
Адҳам Муҳаммад Маҳадмеҳ (Иордания)
Қанот ҳакамлари: Аҳмад Моаннес Нади Алроалле, Муҳаммад Мустафо Ҳассан Ал Калаф (иккиси Иордания)
Захира ҳаками: Али Сабаҳ Аддай Ал Қайси (Ироқ)
Назоратчи: Ҳоқон Аназ (Австралия).


Персеполис

Issa Alekasir - 49', Issa Alekasir - 66'

AFC Лига чемпионов Азии. Финалный этап . Тур Quarter Finals

30/09/2020, 23:45

0
:
2
Завершен

Пахтакор

45'
90'
49'  Issa Alekasir
49'  Сиамак Немати
66'  Issa Alekasir
66'  Saeed Aghaei
68'  Bashar Resan (Omid Alishah)
76'  Ахмад Нуроллахи (Милад Сарлак)
76'  Ehsan Pahlavan (Мехди Шири)
87'  Issa Alekasir (Mehdi Abdi Qara)
15'  Jaloliddin Masharipov
72'  Эрен Дердийок (Игорь Сергеев)
73'  Фаррух Сайфиев (Akramjon Komilov)
73'  Достонбек Хамдамов (Ходжимат Эркинов)
90'  Khoziakbar Alidzhanov (Sherzod Azamov)
90'  Игорь Кримец (Abrorbek Ismoilov)

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика