RU

Последние новости

20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  0 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  1 19:29"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди  0 18:58"Ливерпуль" 35 млн. еврога сотиб олган ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмайди  0 18:36Футзал. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси учун таркиблар маълум бўлди  6 18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  2 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  12 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   12 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  21 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  5 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  10

Бугун, 10 декабрь — халқаро футбол куни Новости

Бугун, 10 декабрь — халқаро футбол куни

БМТ ташаббуси билан ҳар йили 10 декабрь санасида норасмий тарзда Халқаро футбол куни (World Football Day) нишонланади.

Шу тариқа, бутун дунё миллионлар инсонлар учун нафақат спорт балки ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб қолган футболга ҳурмат бажо келтиради. Шу куни сайёрамизда турли даражадаги футбол ўйинлари ўтказилади.

Тарихга мурожаат қилсак «оёқ билан тўп ўйнаш» ибораларини хитойликлар топишган. Бу ёзувлар милоддан аввалги 2000 йил олдин қайд этилган. Бу ўйин "Цу Чю" деб номланарди. Унинг маъноси «оёқ билан итариш». Футбол ўйини хитойлик аскарларнинг яхши спорт формада бўлишларини таъминлар эди.

Бу ўйин қачон пайдо бўлганини ҳеч ким билмайди. Баъзилар футбол 8 асрда Англияда пайдо бўлган дейишди.




Футбол ўйинларида дарвоза тўри илк бор 1891 йилда Англиянинг шимолий ва жанубий жамоалари ўртасидаги баҳсда қўлланилган. Қадимги Грецияда, икки ярим минг йил олдин Римда ҳам футбол ўйнашган. Грецияда бу ўйин «тўп учун жанг» деб номланган эди. Номга қараб ўшанда футболда ҳар қандай куч билан ўйнашгани тушунарли бўлса керак.

Ўзбекистонда илк футбол жамоалари 1912 йилда Қўқон ва Фарғонада пайдо бўлган. Кейинроқ, Тошкент, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида футбол жамоалари ташкил этилиб, улар ўртасида мусобақалар ўтказила бошланган.

1946 йилда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ташкил этилган. 1994 йилда ЎФФ ФИФА ҳамда ОФК аъзосига айланган. 1994 йилда Ўзбекистон терма жамоаси Хиросимадаги Осиё ўйинларида чемпион бўлди. 2012 йилда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионлигига эришди. 2013 йилда ФИФАнинг "Фейр Плей" соврини ЎФФга топширилди. 2018 йилда U-23 Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди.

championat.asia сайти ходимлари бугунги байрам билан футболга алоқадор бўлган барча-барчани табриклайди. Футбол доим сизга фақат хурсандчилик тақдим этсин. Байрам муборак!

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика