“Бу шармандалик”. Куртуа “Реал”нинг мағлубиятига шундай изоҳ берди
20 окт 2019 08:04
Новости
“Бу шармандалик”. Куртуа “Реал”нинг мағлубиятига шундай изоҳ берди
“Биз худди шундай “Мальорка”ни кутгандик. Мураббийларимиз рақиб бизга нисбатан максимал равишда интенсив ҳаракат қилишини ва биз уларга муносиб жавоб қайтаришимизни айтганди. Бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди, аммо охирги пас етишмади. Рақибда эса деярли имконият бўлмасада, уч очкони қўлга киритди. Ўйлашимча, бу (натижа) шармандаликдан бошқа нарса эмас. Биз бу учрашувда ғалаба қозонишимиз шарт эди.
“Барселона” билан баҳснинг қолдирилганлиги бизга қандайдир таъсирини ўтказди, деб ўйламайман. Деярли барчамиз терма жамоа таркибида эдик ва бу ҳақда ўйлашга кўп ҳам вақтимиз йўқ эди”, дея Куртуанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.
Ушбу мағлубиятдан кейин қироллик клуби Ла Лига турнир жадвалининг энг юқори поғонасини ашаддий рақиби “Барселона”га бўшатиб беришга мажбур бўлди. Айни пайтда мадридликлар “Барса”дан бир очкога ортда қолишмоқда. Зидан жамоасини таслим этган “Мальорка” эса 7 очко билан 14-поғонада бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии