RU

Последние новости

01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:01АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  4 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  19 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  2 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  1 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  21

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди Новости

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди

"90minutuz" подкастининг навбатдаги сонида сиз интиқиб кутган меҳмон — афсонавий шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев иштирок этди.

"Ҳозирги "Ёшлар овози" (собиқ "Туркистон") газетаси бош муҳаррири ўринбосари, "Газеталар нашри" кўрсатуви бошловчиларидан бири Аҳрор ака Аҳмедовга футбол шарҳлашни таклиф этишган. У киши эса мени тавсия қилибдилар. 

"Сизни футбол шарҳлаш учун тавсия қилиб келдим", дедилар. Мен эса: "Аҳрор ака, нега ўзингиз эмас?" деб айтдим. Футболни зўр биларди, сўз бойлиги улкан, овоз бор, телевидение паст-баландидан яхши хабардор киши эди. Шарҳласа, шарҳлаб кета оладиган инсон эдилар. У киши менга: "Йўқ, бизникилар 3 метрдан гол ура олмаса, сўкиб юбораман, ўзимни тўхтата олмай қоламан. Сизни кўп вақт кузатдим, бирор марта сўкинмадингиз", дедилар. 

Ўша куни кечқурун "Пахтакор" стадионида 2-тайм эфирга узатиладиган баҳс бор эди. Азим ака кутиб олдилар ва: "Домла, бу — футбол, ўқув кўрсатуви эмас, тезроқ гапириш керак. Ҳижжалаб гапиргунингизча тўп ҳимоядан ҳужумга етиб бориб қолади. Хавотирланманг, ҳаяжонланманг ва қўрқманг. Бадиий кенгаш ўтказмаса, хафа бўлманг", дегандилар.

Хўп деб, стулга ўтирдим ва ўтирган кўйим 1 тайм гапирдим, олдинда фақат учрашув қайдномаси бор эди. 6 ёшимдан бери футбол кўришим асқатди, анча-мунча статистикани билганим учун тўхтамасдан гапирдим. 

Танаффусда Азим ака кирдилар ва яхши, зўр дея мақтадилар. Мен эса жуда хурсанд бўлдим. Иккинчи таймда ўзлари ишладилар. 

Учрашувдан сўнг уйга борсам, уйимизга Азим акадан қўнғироқ бўлган экан. Мен қайта алоқага чиқсам, эртага кечга Чилонзорда ўтадиган ўйинни шарҳлашимни айтишди. Бадиий кенгаш-чи десам, улар кўриб бўлишибди, ҳаммаси жойида экан, деган жавобни олдим. Эртаси куни жонли эфирда икки таймни шарҳладим ва шу билан футбол шарҳловчилигига кириб келдим", – деди устозимиз Мирзаҳаким Тўхтамирзаев. 

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:

Рейтинг: +6   

Комментарии

   
17 дек 17:56:59
Тохир Гайибов
Мана бу ердан гол уролмасликнинг узи катта санъат!
   
17 дек 09:16:31
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя Qwerty 007
Men uchun eng yaxshi futbol sharxlovchisi. Necha yil sharxlarida futbol koʻrgan boʻlsam ham, biror jamoaga muxlislik qilib sharxlaganini koʻrmaganman. Toza futbol sharxi edi. Odam zerikib qolmasdi lanj oʻyinlarda ham.
Ака зўр шаҳловчи. Манчестер юнайтед муҳлиси. Шарҳ давомида бу сезилиб турарди!
   
16 дек 23:20:20
Zayniddin Raximov
Кайси йил
   
16 дек 22:05:56
Utkirjon
Яхши шархловчию гол булганини билмай коларди...
   
16 дек 18:39:03
Zohidjon Usarov
80йилларни охиррогида булса керак шу ака телевиденияда рус тилини укитиш дастурини олиб борар эди кейин мустакил давлат булдик шу дастур йук булиб кетди кейин футбол шархида пайдо булиб колувдилар шунда айтувдим туппа тузик шархловчи эканларку рус тили домламиз деб.
   
16 дек 18:11:02
STENLESS..R
АНА ХАЛОООС
   
16 дек 18:05:16
Ўзбек футболининг муҳлиси
Ҳисоб ҳамон 0:0, омад сиз ва бизни асло тарк этмасин...
   
16 дек 17:51:46
Адхамжон Низамов
Омад сизни хеч качон тарк этмасин
   
16 дек 17:50:48
Qwerty 007
Men uchun eng yaxshi futbol sharxlovchisi. Necha yil sharxlarida futbol koʻrgan boʻlsam ham, biror jamoaga muxlislik qilib sharxlaganini koʻrmaganman. Toza futbol sharxi edi. Odam zerikib qolmasdi lanj oʻyinlarda ham.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика