RU

Последние новости

09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  1 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  13 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  17 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  5 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  16 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  3 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9

Breaking: Абрамов Яхшибоев, Ҳамробеков, Ўрунов ва Аҳмадалиевнинг хизматларидан фойдаланмасликка қарор қилди Новости

Breaking: Абрамов Яхшибоев, Ҳамробеков, Ўрунов ва Аҳмадалиевнинг хизматларидан фойдаланмасликка қарор қилди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов терма жамоанинг якуний рўйхатидан тушиб қоладиган футболчиларни аниқлаб олди.

Унга кўра, Суперлигада таянч нуқтасида энг барқарор ва кучли ўйнаётган Одил Ҳамробеков, ҳужумкор ярим ҳимоячи Остон Ўрунов, ўнг қанот ҳимоячиси Дилшод Аҳмадалиев ҳамда ҳужумкор вингер Жасур Яхшибоев якуний рўйхатдан тушиб қолди.

Вадим Абрамов терма жамоа ихтиёрида бўлиб турган ва 5 кун бирга машғулотларда иштирок этган асосан ёш иқтидорли футболчилар: Ҳамробеков, Яхшибоев, Ўрунов ва Аҳмадалиевга жавоб бериб юборди.

Шу тариқа терма жамоа ихтиёрида 24 нафар футболчи қолди. Қоидага кўра, Яман ва Сингапурга қарши ўйин қайдномасига 23 нафар футболчи киритилади. Вадим Абрамов эса қўл остида 24 нафар футболчи билан шуғулланишда давом этмоқчи.

Ҳужумчи Элдор Шомуродов ва ярим ҳимоячи Икром Алибоев терма жамоа сафига қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида 10 октябрь куни Тошкентда Яманга қарши, сўнгра сафарда 15 октябрь куни Сингапур билан куч синашади.


Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотларига иштирок этаётган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Санжар Қувватов (“Пахтакор”), Элдор Суюнов (“Пахтакор”), Абдумавлон Абдужалилов (“Бунёдкор”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Рустам Ашурматов (“Гвангжу”, Жанубий Корея), Умар Эшмуродов (“Насаф”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”),  Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Акбар Исматуллаев ("Металлург").

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ” - Хитой), Икром Алибоев (“Сеул ФК” – Жанубий Корея), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА), Достонбек Ҳамдамов (“Пахтакор”), Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор"), Жамшид Искандеров ("Локомотив").

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (“Ростов” – Россия), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Хорфаккан”).

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика