RU

Последние новости

14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  0 13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  4 13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  2 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  5 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  3 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  15 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  24 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   0 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   7 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  4 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  10 07:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги омадсизликлардан сўнг ФИФА рейтингида анча пастга тушиб кетди  15 07:27Про лига. Бугун 20-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтади  0

Ботир Қораев: "Кетма-кет бешта мағлубиятдан кейин мураббийлар штабида ўзгариш? Буни раҳбарият ҳал қилади" Новости

Ботир Қораев: "Кетма-кет бешта мағлубиятдан кейин мураббийлар штабида ўзгариш? Буни раҳбарият ҳал қилади"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Машъал" - АГМК учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Ботир Қораев матбуот анжуманида қатнашди.




"АГМК жуда тажрибали жамоа, бежизга иккинчи ўринда кетмаяпти. Бугунги баҳс оғир бўлишини билгандик. Биринчи ўтказиб юборган голимиз бизга қаттиқ таъсир қилди деб ўйлайман. Ҳимоячимизнинг хатосидан кейин гол ўтказдик. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик. Иккинчи гол ўтказилган вазиятда дарвозабонимизга қарши қўпол ўйналгандек туюлди. Ҳозир четдан туриб гапириш нотўғри деб ўйлайман, такрорий вазиятни кўриб чиқиш керак", - дейди Қораев. 

- "Машъал" кетма-кет бешинчи мағлубиятни қабул қилиб олди...
- Албатта, кетма-кет бешта ўйинда ютқазиш қийин. Жамоамиз маълум танаффусдан кейин Суперлигага қайтди. Таркибимизда ёш футболчилар жуда кўп. Ҳар бир баҳсда ғалабага интилаяпмиз. "Қизилқум" билан баҳсда ҳам 4-5та имкониятлар бўлди, "Сурхон" билан баҳсда ҳам камида 7та вазият бўлганди, "Насаф"га қарши баҳсда тан олиш керак ўйинимиз яхши чиқмади, бугун ҳам футболчиларимиз ёмон ҳаракат қилишмади. Аммо бугунги мағлубиятни унутиб, "Қўқон-1912" билан баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

- Бешта мағлубиятдан кейин мураббийлар штабида ўзгариш бўлади деб ўйлайсизми?
- Буни клуб раҳбарияти ҳал қилади. Биз ўз устимизда ишлаяпмиз. Агар жамоада ўйин йўқ бўлса бошқа гап эди. Уйда "Бунёдкор"га қарши 90 дақиқа давомида 10 киши бўлиб тенгма-тенг ўйнагандик. "Сурхон" билан ҳам ажойиб ҳаракат қилгандик. Жамоамиз потенциали юқори. Ғалаба ва мағлубият доим ёнма-ён юради.

- Бугунги натижага ҳакамлар қанчалик таъсир ўтказди деб ўйлайсиз?
- Ўйин вақтида эҳтирос билан уларга эътироз билдиришимиз табиий ҳол. Исталган мураббийда бундай ҳолат бўлади. Аммо ҳакамларни муҳокама қилишга бизнинг ҳаққимиз йўқ.

- Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтира олдими?
- Мўмин Мелиев бироз яхши ўйнади. Бизда энг катта муаммолардан бири захирадан тушганлар ўйинимизни кучайтира олишмаяпти. Ўтган ўйинларда ҳам шундай вазият бўлди. Бу борада ишлаяпмиз. "Қўқон-1912" билан ўйинда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Бугунги матбуот анжуманида Дилвер Ваниев қатнашмаганига нима сабаб бўлди? Мағлубиятдан кейин кайфияти йўқми?
- Дилявер Ваниев бетоблиги боис матбуот анжуманида қатнаша олмади. Насиб қилса кейинги ўйиндан кейин Ваниевнинг ўзи матбуот анжуманида иштирок этади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика