RU

Последние новости

01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  2 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  1 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  3 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   1 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  9 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  1 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  13 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  2 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15

"Бошкович ўзи менга қўнғироқ қилганди. Суперлига анча рақобатдош чемпионат экан, аммо..." - Владимир Йовович билан интервью Новости

"Бошкович ўзи менга қўнғироқ қилганди. Суперлига анча рақобатдош чемпионат экан, аммо..." - Владимир Йовович билан интервью

"Сўғдиёна" жамоасининг черногориялик аъзоси ва лигамизнинг энг яхши футболчиларидан бири Владимир Йовович сайтимизга интервью берди.

- Салом Владимир. Авваламбор интервьюга рози бўлганингиз учун ташаккур. Ўзбекистондаги дастлабки мавсумни ўтказмоқдасиз. "Сўғдиёна"га келишингиздан аввал Ўзбекистон чемпионати ҳақида эшитганмисиз?

- Барчага салом. Ҳа, мен Ўзбекистон ҳақида билар эдим. чунки бир нечта дўстларим бу ерда ўйнаб кетишганди, аммо кўп маълумотга эга эмас эдим.

- Ўзбекистон чемпионатидаги дастлабки мавсумингизни ўтказмоқдасиз. Суперлигага кўникиб кетиш жараёни қандай кечганди?

- Биринчи навбатда лига даражаси, ўйинчилар ва шароитларни ўрганишга вақт кетди. Қолган масалаларда катта муаммоларга дуч келганим йўқ.

- "Сўғдиёна" жорий мавсумни анча барқарор ўтказмоқда ва мусобақа жадвалида етакчи ўринларни эгаллаб турибди. Жамоанинг жорий мавсумдаги иштирокига баҳо бериб ўтсангиз?

- Барчасини мавсум якунида билиб оламиз. Олдиндан бир нима дейиш қийин, мавсумнинг қолган қисмида янада яхшироқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Қайд этадиган натижамиз биз учун қониқарли бўлишига умид қиламан.

- Суперлига даражаси ҳақида гапириб ўтсангиз? Суперлигада ўйнаш қанчалик қийин экан?

- Ўзбекистон чемпионати яхши даражада экан ва бу ерда тўп тепиш осон эмас. Анча рақобатдош ва қизиқарли лига. 

- Черногория ва Ўзбекистондаги футбол даражаси ҳақида фикр билдириб ўтсангиз? Икки мамлакат футболи ўртасида қандай фарқлар бор экан?

- Айни дамда Суперлига Черногория чемпионатидан кучлироқ. Бироқ черногориялик футболчилар бутун Европа ва Осиё қитъасидаги яхшироқ клубларда тўп тепишмоқда. Индивидуал тарафлама черногориялик футболчилар устунроқ деган бўлардим. Асосий фарқ - инфратузилма. Ўзбекистонда футбол инфратузилмаси яхшироқ, бу ерда яхши стадионлар кўпроқ. Бу футбол ривожланишига катта устунлик беради деб ўйлайман.

- "Сўғдиёна"га келишингиз ҳақида гапириб ўтсангиз. Трансфер қандай амалга ошди? Бош мураббий Иван Бошкович сизни жамоага таклиф қилдими?

- Ҳа. Иван Бошкович менга қўнғироқ қилди ва клуб менинг хизматларимга қизиқаётгани ҳақида айтиб ўтди. Барчасини ўйлаб кўриб, якунда ушбу таклифга рози бўлдим.

- Сўнгги йилларда чемпионатимизда хорижлик футболчилар сони кўпайиб қолди. Масалан, жамоадошингиз Люпчо Дориев чемпионатимизнинг энг яхши тўпурарларидан бири бўлиб турибди. Айрим бир легионерлар ўз жамоаларининг етакчи футболчиларига айланаётган бўлса, айрим легионерларнинг профессионал футболчи эканлигига шубҳа бор. Суперлигада ўйнаётган хорижлик футболчилар даражаси ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Суперлигада юқори даражали легионерлар бор. Ушбу масаладаги энг муҳим жиҳат мураббийнинг якуний қарори бўлиши керак. Мураббий ўзига керакли футболчиларни танлаб олиши керак.

- Ўзбекистон футболи ҳақида қандай фикрдасиз? Лига, инфратузилма, терма жамоа ва умумий футбол даражаси қандай ҳолатда экан?

- Ўзбек футболи менга ёқди ва мен бу ерда фаолиятимни давом эттиришни истайман. Лига даражаси анча юқори, футболчилар ҳам. Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиал йўлланмасини қўлга киритишига тилакдошман. Бу футбол янада ривожланиши учун ажойиб турткич бўлади.

- Суперлига даражаси анча юқори дедингиз. Сиз бунга қадар Европа чемпионатларида ўйнагансиз. Сиз аввалроқ тўп тепган чемпионатлар билан Суперлига даражаси тенгми?

- Суперлига анча кучли лига, лекин Европа мамлакатларининг миллий чемпионатларидан кучсизроқ. Масалан, мен Чехияда ўйнаганман. Чехия чемпионати Суперлигадан кучлироқ ва даражаси баландроқ.

- "Сўғдиёна" билан шартномангиз йил охирида тугайди. Кейинги режаларингиз қандай? "Сўғдиёна" клуби билан шартномани узайтирмадингизми? Сизда лигамизнинг бошқа клубларидан ҳам таклифлар бор деб эшитдим...

- Амалдаги шартнома мавсум якунига қадар ўз кучида. Кейин нима бўлишини билмайман, очиғи. Мен Ўзбекистонда қолишни истайман, менга бу мамлакат ёқди. Менга бир нечта таклифлар бор, аммо ҳали якуний қарорга келганим йўқ.

- "Сўғдиёна" жамоаси айни дамда мусобақа жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Клуб қайд этаётган натижалардан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Ҳа. Биз яхши натижа қайд этмоқдамиз, деб ўйлайман.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика