RU

Последние новости

20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  0 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  2 19:29"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди  0 18:58"Ливерпуль" 35 млн. еврога сотиб олган ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмайди  0 18:36Футзал. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси учун таркиблар маълум бўлди  10 18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  2 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  12 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   14 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  21 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  5 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  10

«Бош вазир кубоги» бошланди, дастлабки кун кутилмаган натижаларга бой бўлди Новости

«Бош вазир кубоги» бошланди, дастлабки кун кутилмаган натижаларга бой бўлди

Бугун “Бунёдкор” футбол академиясининг машғулот майдонларида “Бош вазир кубоги”нинг футбол мусобақаларига старт берилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида футбол (эркаклар) ва волейбол (аёллар) бўйича “Бош вазир кубоги” мусобақалари ташкил этилаётгани ҳақида хабар бергандик. 

Олдинга ўтиб шуни айтиш керак, барча жамоалар мусобақага жиддий ёндашган ҳолда пухта тайёргарлик билан келишибди. Жамоаларнинг либослари ҳавас қиладиган даражада. Ўз навбатида ташкилотчилар ҳам мусобақани юксак савияда ўтказишга астойдил ҳаракат қилишмоқда. Ўйинларни мамлакатимизнинг малакали ҳакамлари бошқариб боришмоқдаки, бу фақат мусобақа нуфузини оширишга хизмат қилади.

Мусобақанинг илк кунидаёқ бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди. Айниқса, бу каби турнирларда кўп бора ғалаба қозонишган Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси жамоасининг “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ходимларига йирик – 0:8 ҳисобида ютқазиб қўйиши кўпчилик учун ҳақиқий “сюрприз” бўлди. Шунингдек, “Халқ банки” жамоаси ҳам Халқ таълим вазирлиги ходимларига ҳақиқий мастер-класс ўтиб беришди, десак муболаға бўлмайди.

Республика ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси жамоаси эса “Ўзбекинвест”га қарши ўйинда матонат кўрсатди. Яъни 0:2 ҳисоби билан ортда қолаётган ветеринарлар жамоаси ўйинда туб бурилиш ясади, яъни “камбэк” қайд этди ва танаффусдан кейин рақиблари дарвозасини тўрт марта ишғол қилиб, ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилишди.

“Бош вазир кубоги” мусобақасининг илк кунида қайд этилган натижалар:

Футбол бўйича “Бош вазир кубоги-2019” мусобақаси

19 октябрь, шанба. 1/32 финал

Давлат Солиқ қўмитаси – Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси – 5:0

“Шарқ” нашриёти – Олмалиқ Кон-металлургия комбинати – 0:6

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи – ЎзЛиДеП Марказий Кенгаши – 8:1

АТ “Халқ банки” – Халқ таълими вазирлиги – 9:0

Қишлоқ қурилиш инвест – Ўзкимёсаноат – 5:0

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги – Давлат Божхона қўмитаси -:+

Молия вазирлиги – Олий суд – 0:1

“Ўзбекистон темир йўллари” – Ўзбекистон МТРК – 8:0

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги – Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлиги – 1:1 (пенальтилар серияси – 6:5)

Тошшаҳартрансхизмат – Иссиқлик электр станциялари – 6:1

Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси – “Ўзбекинвест” – 4:2

Ўрмон хўжалиги – Олий аттестация комиссияси -:+

“Ватанпарвар” ташкилоти МК – Адлия вазирлиги – 0:2

Товар хом-ашё биржаси – ЎзАтом (Атом энергиясини ривожлантириш агентлиги) – 3:1

“Кафолат” суғурта компанияси – “Ўзбекнефтегаз” – 1:0

Энергетика вазирлиги – Республика маънавият ва маърифат маркази – 2:2 (пен. – 3:5)

“Бош вазир кубоги”нинг 1/32 финал босқичидан ўрин олган қолган учрашувлар эртага ўтказилади. Мусобақанинг ярим финал ва финал ўйинлари мамлакатимизнинг бош аренаси – “Миллий” стадионда ташкил этилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика