RU

Последние новости

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  6 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  1 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  11 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  52 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди Новости

Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди

ФИФА мусобақага 1,5 миллионга яқин чипта сотилганини ва "сотувлар ўсиш суръати давом этаётгани"ни маълум қилди

ФИФА клублараро жаҳон чемпионатига деярли 1,5 миллион чипта сотилганини хабар қилди.


"Янги ФИФА клублараро жаҳон чемпионати клуб футболининг бутун дунё бўйлаб жозибадорлигини кучли намойиш этиш билан бошланди. 340 мингдан ортиқ мухлис дастлабки уч ўйин куни давомида жўшқин муҳит, ҳаяжонли қўллаб-қувватлаш ва унутилмас манзараларни яратди. 17 июнь, сешанба ҳолатига кўра, ФИФА 1,5 миллионга яқин чипта сотган ва бу кўрсаткич ўсишда давом этмоқда, чунки гуруҳ босқичидаги энг қизиқарли бўлиши кутилган бешта ўйиннинг тўрттаси ҳали олдинда.


14 июнь, шанба куни "Ал-Аҳли" ва "Интер Маями" ўртасидаги турнирнинг очилиш маросимида Майамидаги Hard Роcк стадионини 60 927 кишидан иборат шовқинли ва жўшқин томошабинлар тўлдирди. Бир кундан сўнг, Лос-Анжелесдаги машҳур Rose Bowl стадионида 80 619 нафар мухлис Европа грандлари "ПСЖ" ва "Атлетико" ўйинини томоша қилди. Бу 2024/25-йилги мавсумда иккала клуб ҳам иштирок этган энг кўп томошабинли ўйин бўлди


Гуруҳ босқичининг қолган ўйинлари орасида "Реал" ва "Пачука", "Ал-Ҳилол" ва "Залсбург" ўртасидаги учрашувлар, Майамида "Бавария" ва "Бока Хуниорс" ўртасидаги узоқ кутилган тўқнашув ҳамда "Фламенго"нинг Филадельфияда "Челси"га қарши ўйини энг кўп қизиқиш уйғотмоқда. Ушбу ўйинларнинг ҳар бирига 50 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюриши кутилмоқда," - дея таъкидланди ФИФА хабарида.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика