Бундеслига. Интрига ўлди-ми? "Бавария" "Дер Классикер"да "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этиб, жадвалда ундан 11 очко олдинлаб кетди
01 мар 01:05
Новости
Бундеслига. Интрига ўлди-ми? "Бавария" "Дер Классикер"да "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этиб, жадвалда ундан 11 очко олдинлаб кетди
Германия Бундеслигаси 24-тур доирасидаги "Боруссия Дортмунд" — "Бавария" ўйини бўлиб ўтди.
Мезбонлар ўйинчиси Нико Шлоттербек 26-дақиқада гол уриб, ҳисобни очди. “Бавария” шундан сўнг Харри Кейннинг 54 ва 70-дақиқаларда урган голли эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аммо, Даниэль Свенссон 83-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Жошуа Киммих 87-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, мюнхенликларга уч очко тақдим этган голга муаллифлик қилди.
“Бавария” Бундеслигада 24 ўйиндан сўнг 63 очко жамғарган ҳолда биринчи, “Боруссия Дортмунд” эса 52 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.


Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии