RU

Последние новости

19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  2 19:05Суперлига. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:1 (матнли трансляция)   6 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  16 18:25Про лига. Бешимовнинг голи "Қўқон-1912"га ғалаба тақдим этди  2 17:26Пранкер ўйиндан олдин МЮ кийиниш хонасига эшитиш мосламаси ўрнатди  3 16:29Коул Палмер: "Месси ёки Роналду?"  11 14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  3 13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  6 13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  2 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  5 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  4 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  17 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  26 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   1 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   8

"Боруссия Д" 15 ёшли ҳужумчини ЕЧЛ қайдномасига киритади. У турнир рекордини янгилаши мумкин Новости

"Боруссия Д" 15 ёшли ҳужумчини ЕЧЛ қайдномасига киритади. У турнир рекордини янгилаши мумкин

Дортмунднинг "Боруссия" клуби 15 ёшли форварда Юссуфа Мукокони Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказмоқчи. Бу ҳақда клуб директори Михаэль Цорк маълум қилди.

Мукоко "B" рўйхатга киритилган. У 20 ноябрь куни 16 ёшга тўлади, шундан сўнг Бундеслига ва ЕЧЛда ўйнаш ҳуқуқига эга бўлади. Агар Мукоко 24 ноябрь куни ўтказиладиган "Брюгге" билан ўйинда майдонга туширилса, Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг ёш дебютантга айланади. Амалдаги рекорд Селестин Бабаярога тегишли бўлиб, нигериялик собиқ футболчи "Андерлехт" таркибида турнирда дебют қилганида атиги 16 ёш-у 84 кунлик эди.

Маълумот учун, Мукоко Камерунда туғилган, аммо Германиянинг 20 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоаси сафида 2 та ўйин ўтказишга улгурган.

Мукоко 12 ёшидаёқ 17 ёшлилар жамоасида ўйнар эди. У ҳозир 19 ёшгача бўлган ёшлар чемпионатида тўп тепади. Ўтган мавсум 20 ўйинда 34 та гол урган ўйинчи лиганинг энг яхши тўпурарига айланган эди.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика