RU

Последние новости

09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  0 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  12 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  37 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  21 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  5 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  15

Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди Новости

Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди

Мамлакат олий лигасига йўлланма учун кураш чинакамига муросасиз кечди.

"Роял Пари" дастлабки ўйинда "Реал Оруро"ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди, жавоб баҳсида, сафарда 0:3 ҳисобида ортда қолаётганди. Қўшимчасига, сўнгги дақиқаларда меҳмонлар дарвозасига пенальти белгиланади.

Айнан шу паллада мағлуб бўлаётган жамоа бош мураббийи ҳакамликдан норозилигини кўрсатиш мақсадида футболчиларини майдондан олиб чиқиб кетади. Бу ерда аслида мақсад умумий 4:3 ҳисобидаги керакли натижани сақлаб қолиш бўлганини ортиқча изоҳлаш шарт бўлмаса керак. Вазиятга ҳаттоки полиция ходимлари ҳам аралашади, аммо улар ҳам футболчиларни ўйинни давом эттиришга "кўндира олмайди".

Натижада, Футбол федерацияси вакиллари Тартиб-интизом кодексига биноан, клуб жазоланиши, юқори дивизионга эса "‎Реал Оруро" йўл олишини маълум қилишади‎. Бундан хабар топган меҳмонлар майдонга қайтишади, лекин энди кеч бўлганди. Бу паллада тугамаган ўйинни якунлаган ҳакамлар бригадаси 20 нафар полициячи ҳамроҳлигида майдонни тарк этаётган эди.

Мана шунақа гаплар, Болиявидагилар Индонезиядагилардан нима камимиз бор, дейишган кўринади. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика