RU

Последние новости

13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  2 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  2 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  6 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  1 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  1 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  11 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  4 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1

Бобир Абдихолиқов "Рух" билан 3 йиллик шартнома имзолади ва Шацких рақамини танлади Новости

Бобир Абдихолиқов "Рух" билан 3 йиллик шартнома имзолади ва Шацких рақамини танлади

Украина премьер лигасида яна бир ватандошимиз фаолият бошлаш арафасида.

Максим Шацких, Виталий Денисов ва Санжар Турсуновдан кейин эндиликда Бобир Абдихолиқов Украина премьер лигасида фаолият юритадиган бўлди.

Шаҳбоз Беғамовнинг твиттерда маълум қилишича, Бобир Абдихолиқов Львовнинг "Рух" жамоаси билан 3 йиллик битимга имзо чеккан. Кеча клубда тиббий кўрикдан ўтган ва "Рух" футболчини кечанинг ўзидаёқ премьер лига қайдномасидан рўйхатдан ўтказган.

Бобир Абдихолиқов "Рух" жамоасидаги илк машғулотни ҳам ўтказишга улгургани ҳақида ҳам Шаҳбоз Беғамов ўз саҳифасида маълум қилди.

"Рух" клуби бугун Бобир Абдихолиқов трансферини расман эълон қилиши кутилмоқда.

Эътиборли тарафи, Бобир Абдихолиқов "Рух" жамоасида Украинада машҳур футболчи бўлган Максим Шацких сингари 16-рақамни танлади. Маълумки, Шацких 2015-2016 йилги мавсумларда айнан "Рух" жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳамда футболчилик фаолиятини айнан шу жамоада тугатган.


Бобир футболни пулдан устун қўйди


Бобир Абдихолиқов трансфери маълумотлари билан батафсил бўлишиб турган Шаҳбоз Беғамов куни-кеча шундай пост қолдирди:

"Бобирга Осиёдан манфаатли таклифлар бўлди, лекин Абдихолиқов футболчи сифатида ўсишни танлади. Европада эса жуда кўп музокаралар олиб борилди ва ниҳоят бир қарорга келинди. Украинада осон бўлмаслиги аниқ. Қийин йўл орқали бўлса ҳам Бобир янада шаклланишни истади.

Масалан, ўзимиздан ҳам «Навбаҳор» ва «Турон» Бобирга ҳозирги бўлажак шартномасидан икки карра кўпроқ маош таклиф қилди. «Насаф» эса келишувни узайтириш учун квартира, машина ва ниҳоят яхши шароитга эга шартнома берди. Лекин Бобир Европада ўйнаш, кучлироқ лигаларга йўл очишни пулдан устун қўйди. Омад, Бобир", - дея ёзади Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг: +70   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика