RU

Последние новости

11:18"Реал" жароҳат олган Карвахалга клубдан ўринбосар топди  0 10:55Флориан Вирцнинг келажаги маълум  0 10:20АПЛнинг ХХI асрдаги энг яхши мураббийлар рейтинги тузиб чиқилди  6 09:47Тен Хагнинг ўрнига МЮни бошқариш учун асосий номзод маълум  6 09:10"Ман Сити" қишда Родрининг жароҳат олгани сабабли 60 миллионлик трансферни амалга оширади  0 08:35Суперлига. Барча даврларнинг энг яхши тўпурари ким? Черан 10-ўринга кўтарилиб олди  5 07:53Аббосбек Файзуллаев РПЛда тур рамзий жамоасидан ўрин олди  4 07:23Про лига. Бугун 22-турнинг сўнгги учрашуви бўлиб ўтади  2 01:17"Реал" Карвахаль ўрнига ҳимоячи сотиб оладими?  1 00:31Пол Скоулз: "Тен Хагнинг баҳоналари тугаб боряпти"  7 00:00"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"  0 23:50"Шаҳарликлар" ҳужумга ўтди. "Манчестер Сити" АПЛда компенсация талаб қилмоқчи  1 23:28Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди"  0 23:15Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"  0 22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  4

Бобир Абдихолиқов нима учун айнан "Рух" клубини танлади? Футболчининг агенти билан суҳбат Новости

Бобир Абдихолиқов нима учун айнан "Рух" клубини танлади? Футболчининг агенти билан суҳбат

Ўзбекистонлик ҳужумчи Бобир Абдихолиқов Украинанинг "Рух" клуби билан шартнома тузди.

Ушбу трансфер амалга ошишида championat.asia сайти ва Football Group компаниясининг ҳиссаси катта бўлди. Футболчининг агенти Гайрат Хасбиуллин ушбу трансфер ҳақида ўз фикрларини билдирди:

"Биз нима учун айнан "Рух" клубини танладик? Чунки клубнинг ривожланиш йўли бизга маъқул келди. Бунда фикримиз бир жойдан чиқди. "Рух" худди "Насаф" ва "Краснодар" каби асосий эътиборни академияга қаратади ҳамда ёшларга кўп имконият беради. Айни пайтда "Рух" бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган Иван Федик 2013-2014 йилларда "Краснодар"да ишлаб тажриба орттирган. Бош мураббий Элдор Шомуродовни яхши танир экан, у Шомуродовга қўнғироқ қилиб Бобир ҳақидаги маълумотларни сўради. Ушбу трансфер амалга ошишида Максим Шацкихнинг ҳам каттагина ҳиссаси бор. У "Рух" вакилларига қўнғироқ қилиб Бобирни тавсия қилди.

Кўпчилик айни пайтда "Рух" клуби эгаллаб турган ўрнидан келиб чиқиб салбий фикрлар билдиришмоқда. Бу хато фикр, сабаби биз клубдаги молиявий ҳолат, академия, шароитлар ва ривожланиш йўли билан танишиб чиқдик. Барчаси аъло даражада.

"Рух" клубида 11та машғулот майдони бор экан, бассейн, кортлар, беш юлдузли база, бир вақтнинг ўзида 400 нафар футболчини қабул қила оладиган овқатланиш жойига эга. Яқин вақт ичида ушбу клуб Украинанинг топ клублари қаторидан жой олади. "Рух" бир неча йил ичида "Шахтёр" ва "Динамо" даражасига етиб олади.

Бундан ташқари биз бош мураббий билан шахсан гаплашдик ва у Бобирни жамоада кўришни исташини маълум қилди. Бу трансфер амалга ошишида жуда катта роль ўйнади. Биз Россия премьер-лигасига кўчиб ўтган ва майдон ташқарисида қолиб кетган футболчилар каби хатога йўл қўйишни хоҳламадик. Бобир учун бу клуб Европага трамплин бўлишига умид қиламиз ва ишонамиз.

"Рух" комбинацион футбол намойиш этади, бу эса Бобирга мос тушади. Жамоа пас билан ўйнашни, тўпни ўзида сақлаб туришни хуш кўради. Бу ҳам танловда муҳим аҳамият касб этди".




Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика