RU

Последние новости

00:11Томас Тухель Англия терма жамоаси бош мураббийига айланади  0 23:46Владо Радманович: "Мундиал сари дастлабки жиддий қадамни ташладик. Ноябрь ойидаги учрашувларда Сречко Катанецнинг ўзи терма жамоани майдонга бошлаб тушади"  12 23:26Отабек Шукуров: "Журналистлар Эронга қарши дурангни мағлубиятдек қабул қилмоқда. Илтимос, бизни қўллаб-қувватланглар ва ҳар бир очкони қадрлайлик"  23 23:05ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қатарни йирик ҳисобда мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олди  77 22:45Ла Лига президенти ФИФАдан Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини бекор қилишни талаб қилди  2 21:56Бобир Абдихолиқов: "Халқимизни ғалаба билан табриклайман. Муҳим уч очкони қўлга киритдик"  23 21:38ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси КХДРни мағлубиятга учратди  12 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА 1:0  20 21:14"Ҳар бир олинган очко бизни Жаҳон чемпионатига яқинлаштирмоқда" – Отабек Шукуров  49 20:40ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Тошкентдаги ажойиб оқшомда БААдан устун келди  588 20:15Погба: "Ҳеч қачон "ҳеч қачон" дейиш керак эмас"  4 19:48Бонуччи фаолиятидаги энг мураккаб рақибни айтди — у Месси ёки Роналду эмас  1 18:43"Манчестер Юнайтед" 6 миллионга сотган футболчисини 20 миллионга қайтариб олмоқчи  1 18:02Ўзбекистон - БАА: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  6 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Иккита автогол урилган ўйинда Япония ва Австралия очколарни бўлиб олишди  19

"Биз ўзбекистонлик футзалчиларни ҳурмат қиламиз" - Моҳаммад Наземошаҳриа Новости

"Биз ўзбекистонлик футзалчиларни ҳурмат қиламиз" - Моҳаммад Наземошаҳриа

Литвада бўлиб ўтаётган футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финал учрашувлари давом этади.

Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 1/8 финал учрашувини ўтказади. Литвада бўлиб ўтаётган мусобақанинг нимчорак финалида футзалчиларимиз Эрон футзал термасига қарши кураш олиб боришади. 

Албатта, бугунги ўйин жуда муҳим, қолаверса рақиб ҳам анча кучли. Эронлик футзалчиларнинг кучини ҳаммамиз яхши биламиз. 2016 йилги жаҳон чемпионатида Эрон учинчи ўринни қўлга киритганди. 

Бугунги баҳс олдидан эронликлар бош мураббийи Моҳаммад Наземошаҳриа шундай деди: 

- Биз гуруҳ учрашувларини муваффақиятли якунлаб 1/8 финалга чиққанимиздан хурсандмиз. Аргентинага қарши ўйинда икки нафар ўйинчимиз жароҳат сабаб ўйнай олишмади. Улар бўлажак ўйинга тайёр. 

- Ўзбекистон футзал терма жамоаси кучли, чунки жаҳон чемпионатида кучсиз жамоалар иштирок этмайди. Биз ҳеч бир рақибга паст назар билан қарамаймиз, ўзбекистонлик футзалчиларни ҳам ҳурмат қиламиз.

- Биз Ўзбекистонга қарши июль ойида Таиландда ўтказилган мусобақада баҳс олиб боргандик. Шундан бери орадан вақт ўтди ва рақиб анча кучайди. Ўзбекистон жаҳон чемпионатига жуда яхши тайёргарлик кўрди. Гуруҳ баҳсларида гарчи икки бор мағлубиятга учраган бўлса-да, бу ҳеч нарсани англатмайди. Негаки плей-оффда ҳар нарса рўй бериши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Эрон футзал терма жамоаси ушбу жаҳон чемпионатида Сербия ва АҚШ устидан ғалаба қозониб, Аргентинага имкониятни бой берди ва иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқди. 

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзалчиларимиз эса Гватемала билан Россияга имкониятни бой бериб, Мисрни мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини ҳал қилишди. Бугунги муҳим беллашув бизнинг вақт билан 19:30да старт олади.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика