RU

Последние новости

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  0 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  10 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  1 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  12 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  46 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

Биринчи Лига. ЎзПФЛ бадал пулини икки баробар камайтирди Новости

Биринчи Лига. ЎзПФЛ бадал пулини икки баробар камайтирди

Пандемия футбол клубларининг молиявий ҳолатига жиддий таъсир ўтказаётгани сир эмас.

Бундан айниқса бюджети у қадар катта бўлмаган клублар азият чекмоқда. 

Бир неча кун аввал ЎзПФЛ Биринчи лига клублари учун қайта қуръа ўтказди ҳамда ўйинлар саналарини эълон қилди. Учрашувлар старт олиши йўлида футболчиларнинг саломатлиги муҳим аҳамиятга эгадир. Бироқ юқорида айтилганидек, мазкур лига клубларининг моддий таъминотида муаммолар бор. 

ЎзПФЛ клубларни ҳимоя қилиш учун улардан олинадиган бадал пулларини икки баробар қисқартирди. Орттирилган маблағ футболчилар саломатлиги йўлида сарфланиши борасида тавсия берилди. Мазкур қарор ташкилот Ижроқўми томонидан қўллаб-қувватланди.

Маълумот учун, Биринчи лиганинг 14 клуби икки минтақага ажратилган бўлиб, жами 12 тур учрашувларидан кейин ҳар бир минтақанинг энг сўнгги жамоаси Иккинчи лигага туширилади. Шунингдек, минтақаларнинг 4-6 ўрин эгалари бирлаштирилиб, қайта турнир ўтказилади. 5 тур якунларига кўра энг сўнгги жамоа ҳам Иккинчи лигага равона бўлади. 5-ўрин эгаси эса пулька финалчиси билан ўтиш ўйинида иштирок этади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика