RU

Последние новости

12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  0 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0

Бир ўйин тарихи. Отабек Шукуровдан супергол, "Сўғдиёна" - "Бухоро" 2:3 Новости

Бир ўйин тарихи. Отабек Шукуровдан супергол, "Сўғдиёна" - "Бухоро" 2:3

2015 йилги Олий лиганинг сўнгги турига қайтамиз...

Охирги турдан олдин "Бухоро" 23 очко билан сўнгги 16-ўринда эди, 15-ўриндаги "Динамо"да 24, "Сўғдиёна" ҳисобида 26 очко бор эди.

Ўша мавсум Олий лигада сўнгги ўринни эгаллаган жамоа Биринчи лигага тушиб кетарди. 15-ўриндаги жамоа "Оқ-тепа" билан Олий лига учун ўтиш ўйинида иштирок этарди.

Шу боис сўнгги турда Жиззахдаги "Сўғдиёна" - "Бухоро" учрашуви йил ўйинига қиёсланди.

Учрашув меҳмонларнинг иккита тезкор голлари билан бошланди. Дастлаб Отабек Шукуров деярли 35 метрлардан белгиланган жарима тўпини дарвозага йўллади. Орадан кўп ўтмай Суҳроб Неъматов ҳам жаримадан гол урди - 0:2. Бу "Сўғдиёна" учун муздек душ эди.

74-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Жасур Ҳакимов ҳимоячилар хатосидан кейин ҳисобни қисқартиради - 1:2.

83-дақиқада қанотдан узатилган тўпни Жамолиддин Убайдуллоев "Сўғдиёна" дарвозасига йўллайди - 1:3.

Кейинги дақиқада Акмал Абдураҳмонов дарвозабоннинг хатосидан кейин яна ҳисобни қисқартиради - 2:3.

Қолган вақт давомида ҳисоб ўзгармайди ва сўнгги ўриндаги "Бухоро" очколари сонини 26тага етказиб олади ҳамда 14-ўринга чиқиб олади. Сабаби "Динамо" параллель ўтган баҳсда ўз уйида "Олмалиқ"ни юта олмайди - 1:1.

Шу тариқа 25 очко йиққан "Динамо" Олий лигани тарк этади. 26 очко тўплаган ва "Бухоро"га ўзаро ўйинларда ютқазган "Сўғдиёна" 15-ўринни эгаллаб "Оқ-тепа"га қарши ўтиш ўйинини ўтказганди.

СЎҒДИЁНА - БУХОРО - 2:3 (0:2)
20.11.2015. 30-тур. Жиззах. "Жиззах" стадиони. 10325 томошабин.
Бош ҳакам:
Серазитдинов Виктор.
Голлар:
0:1 - Шукуров Отабек, 4
0:2 - Неъматов Суҳроб, 7
1:2 - Ҳакимов Жасур (Абдураҳмонов Акмал), 74
1:3 - Убайдуллаев Жамолиддин (Саноев Алишер), 83
2:3 - Абдураҳмонов Акмал, 84

СЎҒДИЁНА: Усмонов Дониёржон (Спиридонов Михаил, 14); Орифов Элёр; Ҳамидов Собир (Абдураҳмонов Акмал, 67); Рашидов Санжар; Ҳакимов Жасур; Музаффаров Музаффар; Қаҳҳоров Сардор; Раҳматов Сайдулло; Қосимов Бобур (Тошматов Муқимжон, 56); Бегимқулов Асилжон; Риҳсибоев Санжар.
БУХОРО: Қобулжонов Сардор; Неъматов Суҳроб (Пономарев Вячеслав, 71); Нарзуллаев Отабек; Омонов Бобиржон; Муродов Маъруфхон (Убайдуллаев Жамолиддин, 46); Шукуров Отабек; Мельзитдинов Руслан; Ибрагимов Азиз; Смоляченко Павел; Чипев Николай (Умуров Нозим, 90); Саноев Алишер.

Огоҳлантиришлар: Қаҳҳоров Сардор, 6; Смоляченко Павел, 10; Омонов Бобиржон, 55; Орифов Элёр, 64; Риҳсибоев Санжар, 70.



Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика