RU

Последние новости

11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  0 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  0 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  0 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  2 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  0 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  6 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11

"Бинокор"нинг ёш футболчилари биринчилик ғолиби Новости

"Бинокор"нинг ёш футболчилари биринчилик ғолиби

Теги :  Хоразм
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишлаб Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида футбол бўйича Хоразм вилояти очиқ биринчилиги ўтказилди.

Мусобақада 11 та жамоа иштирок этди. Дастлабки босқич уч гуруҳда давравий тизимда олиб борилди. Ўз навбатида гуруҳ ғолиблари – “Спартак”(Урганч шаҳри), “Бинокор”(СЎЕАИБЎСМ), “Гурлан” (Гурлан тумани) ҳамда иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган “Junior”(Урганч шаҳри) жамоалари ярим финал иштирокчисига айланди.

Ярим финалда “Бинокор” жамоаси “Гурлан”ни 4:0, “Спартак” дамоаси “Junior”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Натижада, финалда “Бинокор” (тренери Шоҳруҳ Яқубов) ва “Спартак” (тренери Маркс Қурамбоев) жамоалари рўпара келди. Қизиқарли кечган ўйинда “Бинокор”нинг ёш футболчилари 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, очиқ биринчилик ғолиби бўлишди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор ёш “чарм тўп” усталари ташкилотчилар томонидан тақдирланишди.



Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика