Бербатов Рамоснинг МЮга ўтиш эҳтимоли ҳақида тўхталди
08 янв 2021 21:38
Новости
Бербатов Рамоснинг МЮга ўтиш эҳтимоли ҳақида тўхталди
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов "қизил иблислар" "Реал" сардори Серхио Рамос учун курашиши кераклиги ҳақида сўз очди.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик ҳимоячи келаси ёзда шартнома муддати тугаши сабабли эркин агентга айланиши мумкин.
"Албатта, мен Рамоснинг келажаги ҳақида жуда кўп янгиликларни ўқидим. У ҳар қандай жамоага катта тажриба ва куч беришга қодир. Ўзининг ёшига қарамай, Серхио ҳанузгача энг яхши ўйинчидир ва бу МЮ учун шубҳасиз, яхши келишув бўлади. Агар Рамос эркин агентга айланса, кўплаб клублар уни сотиб олишга ҳаракат қилади. Аммо "Реал" ҳам, Серхио ҳам яхшилаб ўйлаб кўришлари керак, чунки бошқа жойда чим доим ҳам яшил бўлавермайди", – дея Бербатовнинг сўзларини келтирди Goal.com.

34 ёшли Рамос "Реал" сафида 2005 йилдан бери ўйнаб келмоқда, у 666 ўйин ўтказиб, 100 та гол урган ва 40 та голга узатма берган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии