RU

Последние новости

21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  5 21:12Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  90 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  4 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  19 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12

"Бенфика" устози "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан: "Биз юқори савияда ҳимояланишимиз керак" Новости

"Бенфика" устози "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан: "Биз юқори савияда ҳимояланишимиз керак"

"Бенфика" бош мураббийи Нельсон Вериссимо "Ливерпул"га қарши Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасидаги дастлабки ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ливерпуль" кўплаб ўйинчилар танловига эга ва жамоавий тарзда яхши ўйнайди. Шунингдек, уларда ажойиб мураббий ҳам бор. Буларнинг барчаси иккала учрашувда ҳам юқори савияда ўйнашимиз кераклигини кўрсатмоқда.

Бу қийин қарама-қаршилик бўлади, лекин "Аякс" билан ўйинлардан олдин айтганимдек, жамоаларнинг имкониятлари деярли тенг. Биз "Ливерпул"нинг кучли томонларига дош бера олишимиз мумкин. Ҳар қандай жамоа сингари уларнинг ҳам заиф томонлари бор, фақат бундан фойдаланиб қолишимиз лозим. 

Биз юқори савияда ҳимояланишимиз керак. Бу осон бўлмайди, лекин биз курашишга ҳаракат қиламиз. Мухлислар бизни илҳомлантиришига умид қиламиз”, – деди Вериссимо.

"Бенфика" – "Ливерпуль" баҳси бугун 23:59 да бошланиши режалаштирилган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика