Беллингем: "Мбаппе ўзининг даражаси туфайли "Реал"да жуда катта босим остида"
29 ноя 2024 18:30
Новости
Беллингем: "Мбаппе ўзининг даражаси туфайли "Реал"да жуда катта босим остида"
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем "Ливерпул"га қарши 5-тур учрашувида (0:2) пенальтини голга айлантира олмаган ҳужумчи Килиан Мбаппедан жамоа нималарни кутаётгани ҳақида гапирди.
"Мбаппе гол уролмаган пенальти – ўйиндаги муҳим эпизод, аммо шунақаси ҳам учраб туради. У юқори даражаси туфайли жуда катта босим остида. Ўша пенальти мағлуб бўлишимизга сабаб бўлмади, бутун жамоа унчалик яхши ўйин кўрсатмади", – деди Беллингем.
25 ёшли франциялик футболчи 2024 йилнинг 1 июлида "Реал"га ўтганди. Ҳужумчи жорий мавсум барча турнирларда 18 учрашувда 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Комментарии