RU

Последние новости

22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  2 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  1 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  58 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  9 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  1 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  9 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  3 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  34 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  9 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9

⚡️ Беларусь. Абдихолиқов Давидовнинг рекордини такрорлади. "Энергетик-БГУ" эса клуб тарихидаги энг яхши натижага яқин Новости

⚡️ Беларусь. Абдихолиқов Давидовнинг рекордини такрорлади. "Энергетик-БГУ" эса клуб тарихидаги энг яхши натижага яқин

Беларусь Олий Лигасида “Энергетик-БГУ” 15-тур доирасида қолдирилган ўйинда ҳамшаҳари “Динамо”ни йирик (4:1) ҳисобда мағлуб этиб, турнир жадвалида 2-ўрнини мустаҳкамлади.

Пешқадам “Шахтёр Солигорск” билан орадаги фарқ эса 2 очкони ташкил этмоқда.

Ўтган ўйинда дублга эришган Бобир Абдихолиқов чемпионат бу мавсумидаги голлари сонини 25 тага етказиб олди. 

У бир мавсум давомида мусобақада энг кўп гол урган легионер Сергей Давидов билан тенглашди. Россиялик футболчи 2001 йил “Неман” сафида худди шунча гол урганди. Умуман олганда эса мавсум давомида гол уриш бўйича Абдихолиқов ва Давидовдан олдинда фақатгина икки футболчи бор:

1. Андрей Хлебосолов - 34 (1996, "Белшина", Беларусь);

2. Роман Василюк - 31 (2000, "Славия", Беларусь).

Минскликлар чемпионат финишига қадар яна иккита учрашув ўтказади. Уларни 29-тур доирасида 6 ноябрда “Гомель” билан сафардаги ўйин ва 30-тур доирасида яна “Динамо” (Минск) билан дерби (12 ноябрь) кутмоқда. Жамоа кучли учликдан тушиб кетмаса, кейинги мавсум еврокубокларда қатнашади. Қайд этиш жоизки, "Энергетик-БГУ" ўз тарихида ҳали бирор марта чемпионатни топ-3'да якунламаган. 

Мусобақа тарихида совриндорлар қаторидан 14 та жамоа жой олган: БАТЭ, “Динамо” (Минск), “Шахтёр” (Солигорск), “Славия” (Мозир), “Белшина”, “Гомель”, “Днепр” (Могилёв), “Динамо” (Брест), “Витебск”, “Динамо-93” (Минск), “Неман”, “Партизан”, “Торпедо-БелАЗ” ҳамда “Минск”.

Маълумот ўрнида, Бобир Абдихолиқов Европада 2022/23 йилги мавсумида “Олтин бутса” учун давогарлар рўйхатида 4-ўринда бормоқда.

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика