RU

Последние новости

07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  0 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  13 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  6 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  13

Беларусь. Абдихолиқов БАТЭга гол урган 13-тур ҳамюртларимиз учун қандай ўтди? Новости

Беларусь. Абдихолиқов БАТЭга гол урган 13-тур ҳамюртларимиз учун қандай ўтди?

Беларусь чемпионати 13-турида ҳамма интиқиб кутган ўйин ҳам бўлиб ўтди.

БАТЭ ўз майдонида мусобақанинг асосий сенсацияси — "Энергетик-БГУ"ни қабул қилди. Баҳс бир саволга ойдинлик киритиши керак эди: "талабалар" кучли рақиб ва асосий рақобатдошига муносиб қаршилик кўрсата олишадими? Улар бунинг уддасидан чиқишди: мағлуб бўлишмади — 1:1.

Лекин афсуски, ўзбек дербиси бўлмади. Шаҳбоз Умаров доимгидек борисовликлар қайдномасига киритилмади. Бироқ айтишларича, ярим ҳимоячининг ўзига хос "серияси" тез орада тугайди ва у мавсум охиригача Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубига ижарага берилади.

Пойтахт клубининг уч ўзбек футболчилари эса одатдагидек, учрашувни асосий таркибда бошлашди. Ўйин старти "талабалар" учун омадсиз чиқди. Станислав Драгун 2-дақиқадаёқ тўпни узоқ бурчакка жойлаб қўйди ва ҳисобни очди. БАТЭ яна бир неча бор яхши ҳужумлар уюштирди, аммо голкипер қатор зарбаларни қайтаришга муваффақ бўлди. Мезбонлар ташаббусни қўлга олиб, биринчи тайм ўрталаригача тўпга эгалик қилишди. Кейин эса "Энергетик-БГУ" ўзига келди ва рақиб ҳимоя чизиқларини ёриб ўта бошлади. Шундай дақиқалар бўлдики, "Борисов-Арена"га тўпланган мухлислар мезбон футболчиларининг ўйинидан очиқчасига норози бўлиб, ҳуштакбозлик қилишди.




Минскликлар 73-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Данила Нечаев жарима майдонида Ярослав Макушинскийни йиқитди. Натижада пенальти белгиланди. Бобир Абдихолиқовнинг ўнг оёқдаги зарбасини Ангдрей Кудравец қайтарди, аммо қайтган тўпга берилган кейинги зарбада ожиз қолди.

Бу гол ўзбекистонлик футболчининг 13-ўйиндаги 14-голи бўлди. Ҳужумчи кетма-кет 7 ўйиндан бери гол урмоқда ("Барановичи"га қарши кубок баҳсини ҳам ҳисобга олганда). Қойил!

Қисқача статистика: Жамоалар 13 мартадан дарвоза томон зарба йўллашди (БАТЭнинг 6та зарбаси, "Энергетик"нинг 5та зарбаси аниқ чиқди). "Талабалар" 6та, рақиби эса 1та бурчак зарбаси берди. Учрашувда Борисов клуби 40 марта, минскликлар эса 50 бора ҳужум уюштиришди. Шу билан бирга, 12та ҳужум зарбалар билан якунланган. Энг муҳими: xG коэффициенти бўйича БАТЭ ўзининг "нормаси"ни бажарди — 1.15, "Энергетик" эса яна битта голсиз қолди десак бўлармикан — 2.05.




Александр Михайлов бу шогирдларининг жорий мавсумдаги энг ёмон ўйини эканини тан олди. Биринчи навбатда, мураббий кўп хатоларни қайд этди, лекин натижани адолатли деб топди. Унинг ҳамкасби Павел Родненок ҳам охирги фикрга тўлиқ қўшилди.

Энди ўйинчилар ҳақида гаплашамиз. Ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов 90 дақиқа ҳаракатланди, рақиб дарвозасига 1 марта зарба йўллади, 1 бор рақибларини алдамчи ҳаракатлар эвазига чалғитишга уриниб кўрди (муваффақиятли), яккакурашларнинг 59 фоизида устун келди (86% ҳимояда, 71% "иккинчи қаватда"), 13 бор тўпни жамоасига қайтариб берди ва 4 марта тўпни рақибидан олиб қўйди. Шунингдек, рақибнинг 3 зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.

Шохруҳбек Абдураҳмонов ҳам тўлиқ ўйнади. Ярим ҳимоячи 77% аниқ узатма берди (тўлиқ ўйнаганлар орасида 3та марказий ҳимоячидан кейин энг яхши кўрсаткич), 6 маротаба дриблинг ишлатди (2таси "ўхшади"), 9 марта тўпни жамоасига қайтариб берди ва рақиб жарима майдонида 2 марта тўпга тегди.




Бобир Абдихолиқов ҳуштак чалингунча ҳаракатланмади — 90+1-дақиқада унинг ўрнига Максим Кунский майдонга туширилди. Ҳужумчи дарвозага 2 марта зарба берди ва иккиси ҳам аниқ (баҳсда ҳеч ким ундан кўпроқ аниқ зарба бермади). Унинг 3тадан 2та алдамчи ҳаракати муваффақиятли якунланди. Гварадзе, Громико ва Василевичда яхшироқ натижа — 3тадан 3та муваффақиятли ҳаракат.

Ўйин дуранг натижа билан тугади ва вазият амалда ўзгармади. Ҳафта ўртасида БАТЭ "Слуцк" устидан қозонган ғалабаси ҳисобига турнир жадвали етакчиси бўлиб турибди. Жамоа ҳисобида 28 очко бор. "Талабалар" эса 1 очко ортда қолишмоқда — 27 очко. 3-поғонани банд этиб турган "Динамо Минск" ҳисобида 25 очко бор. "Энергетик-БГУ" кейинги тур ўз уйида "Гомель"ни қабул қилади.





Championat.asia сайтининг Беларусь мамлакатидаги мухбири Андрей Масловский тайёрлади

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика