RU

Последние новости

15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  1 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  1 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  9 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  9 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  1 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  6 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  10 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1

Бахтиёр Қосимов ОКМКда ўйнаши мумкинми? Новости

Бахтиёр Қосимов ОКМКда ўйнаши мумкинми?

Август ойида Қатарнинг "Ал Хор" жамоаси сафини тарк этган Бахтиёр Қосимов фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиришга яқин.

Футболчи айни дамда ОКМК машғулотларида иштирок этмоқда. Хўш, Ўзбекистонда трансферлар ойнаси ёпиқ бўлса-да, у олмалиқликлар билан шартнома имзолаши мумкинми?

Бахтиёр Қосимов Ўзбекистондаги трансферлар ойнаси очиқлигида эркин агентга айланганди. Регламентга мувофиқ трансферлар ойнаси ёпиқлигида эркин агентга айланган ўзбек футболчиси ўзбек клубига ўта олмайди. Ўз навбатида Бахтиёр Қосимов учун ФИФАдан ТМС шартномаси, яъни, унинг ушбу жамоа таркибида халқаро ўйинларда иштирок этиши учун рухсатнома берилди. Эндиликда у ОКМК таркибида ОЧЛ ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлади. Бироқ унинг Суперлига ўйинларида иштирок этиш-этмаслигини ЎзПФЛ ҳал қилади. 

Регламент бўйича Бахтиёр Қосимовда ОКМК таркибида Суперлигада ўйнаш имконияти бор. Бироқ ҳозирча ПФЛ бу борада рухсат бергани йўқ. Аммо яқин вақтларда унга "йўл очилиши" мумкин. Чунки ФИФА томонидан ОЧЛда ўйнашига рухсат берилган футболчининг Суперлигада ўйнашига ЎзПФЛ томонидан тақиқ қўйилиши мантиққа ҳам, регламентга ҳам зид. Агарда Бахтиёр Қосимов ОКМК билан шартнома имзолайдиган бўлса, у нафақат ОЧЛда, балки, Суперлигада ҳам ўйнаши керак. Шу сабабли ЎзПФЛ ҳам ОКМКга бу борада ёрдам бериши энг яхши йўл ҳисобланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика