RU

Последние новости

23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  10 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  48 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  62 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун ғалабага осонликча эришганимиз йўқ" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун ғалабага осонликча эришганимиз йўқ"

Coca-Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.





- Авваламбор, Ўзбекистон халқини Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан табриклайман. Юртимиз тинч ва фаровон бўлсин. "Сурхон" сўнги учрашувларда яхши ўйин намойиш этаётган эди. Баҳром Ҳайдаров жамоани ўйинларга яхши тайёрлаб келаётганди. Улар охирги учта ўйинда ғалаба қозонишди. Бу бизни бир оз хавотирда ушлаб турганди. Яна бир томони, бизда босим бор, яъни уйдаги ўйинларда ғалаба қозона олмаётган эдик. 

"Қўқон-1912" аввалдан ўз майдонида курашувчан ўйин намойиш этиб келган. Афсуски, биз жорий мавсумда ўз уйимизда қимматли очколарни бой бердик. Шу сабабли бугунги ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ эди. Йигитлар буни тушунган ҳолда бугун майдонга тушди. Мурод Холмуҳаммедов ҳақиқий етакчи. Унинг майдонда ва майдондан ташқарида жамоамиздаги ўрни жуда муҳим. Бугун ғалабага осонликча эришмадик. Мухлисларимизни, жамоамиз раҳбариятини ва барча жамоамиз аъзоларини уйдаги биринчи ғалабамиз билан табриклайман. 

- Бугун жамоангиз икки нафар ҳужумчи билан ҳаракат қилган бўлса ҳам вазиятлардан фойдаланиш самадорлиги юқори бўлмади. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Биз бугун кўплаб вазиятлар яратдик. Масалан 2:0 дан кейин ҳам Суҳроб Бердиев ва Асадбек Собиржоновларда гол киритиш вазиятлар бўлди. Биз учинчи ва тўртинчи голларни киритганимизда хотиржамроқ бўлардик. Лекин иккита гол ва дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қола олганимиз ёмон натижа эмас деб ўйлайман. Энг асосийси, вазиятларни борлиги деб ҳисоблайман.

- Кейинги ўйинга қадар 15 кун вақт бор экан. Бу жамоанинг жисмоний имкониятларига таъсир қилмайдими? 

- 15 кунлик танаффус барча жамоаларга бирдек таъсир қилади. Олдинда ФИФА кунлари бор. Бу олдиндан кўриб чиқилган вазият. Бу навбатдаги турда "Бунёдкор" билан кечадиган ўйинга таъсир қилмайди. Биз футболчиларга байрамолди тўрт кунлик танаффус берамиз. Шундан сўнг Тошкент шаҳрида йиғилиб тайёргарлигимизни давом эттирамиз. "Бунёдкор" билан ўйинга қадар режамизда битта ўртоқлик учрашуви бор.

Охирги ўйинларда бизда жароҳатлар кўпайиб кетганди. Мурод Холмуҳаммедов, Иван Йосович, Ҳамидулло Абдуҳамидовлар жароҳат олишганди. Уларда жароҳат туфайли ўйинларга тайёргарлик кўриш учун кам фурсат бўлаяпти. Шунингдек, дарвозабонимиз Музаффар Абдуллаев ҳам жароҳат олди. 

 - Ўйиннинг 17:00 да бошланиши қийинчилик туғдирмадими?

- Очиғи, ўйиннинг 17:00 да бошланганидан кўра мухлисларимиз стадионда бўлмагани мени ташвишга солди. Ўйлайманки, тез кунларда мухлислар стадионга қайтарилади, бунга умид қиламиз. Ҳозир об-ҳаво салқинлаб қолди, кейинги тур сентябрда ўтади. Ўйинларнинг вақтлироқ бошлангани мухлислар учун ҳам қулай. Чунки сентябрь ойида 20:00 даги вақт анча совуқ бўлади. Ҳар икки жамоа бир хил шароитда ўйнади. Ўйинимиз чиқмаса ёки ютқазсак иссиқ сабаб ёки ўйин вақтини нотўғри экани туфайли ютқаздик деб баҳона қилмаслигимиз керак. Ҳар қандай холатда ҳам жамоани ўйинларга муносиб тайёрлашга ҳаракат қилишимиз керак.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика