RU

Последние новости

23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  1 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  18 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  19 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  98 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  40 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  690 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3 20:30ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум!  6 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   3 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  6

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун футболчиларимга эътироз билдира олмайман. Чунки..." Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун футболчиларимга эътироз билдира олмайман. Чунки..."

Суперлига 23-турдан ўрин олган "Пахтакор"-"Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрларини билдириб ўтди.




"Пахтакор"ни бу йилги мавсумдаги ҳақли чемпионлиги билан табриклайман. Улар мавсум давомида бошқа жамоалардан кучли эканлигини ўз ўйинлари билан исботлашди. Чемпионликни катта меҳнат эвазига ва ҳаққоний тарзда қўлга киритди. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам,  "Пахтакор"га қарши бундай вазиятлар ярата туриб фойдалана олмаслик, ўз дарвозамиз олдидаги хатолар панд берди. Рақиб бундай хатоларни кечирмайди. Вазиятлардан тўғри фойдаланиш ва ҳимояда хато қилмасликни ўйиндан олдин ҳам айтиб ўтган эдим. Минг афсуски, ҳимояда хато қилдик ва вазиятлардан фойдалана олмадик. Бундай вазиятлардан фойдалана олмаслик ва хатолар билан  "Пахтакор"ни ютиб бўлмайди", – дейди Бахтиёр Ашурматов.

- Таъкидлаганингиздек, иккита голни ҳам ҳимоячилар ўзига ўзи олиб келди. Филип Раевац, Қувондиқ Рўзиев, Муҳаммаданас Ҳасановда  яққол голли вазиятлар бўлди...

- Вазиятлар яратишда устунлик қилган бўлсак-да, рақиб 2-1 ҳисобида ғалаба қозонгани – бу футболчиларнинг квалификацияси юқорилиги билан боғлиқ. Улар яримта вазиятдан фойдаланиб, гол уришяпти. Бизда эса тескариси кузатилди. Футболчилар шошиб қолди. Балки ҳимояда хатога йўл қўйишимиз сабаби футболчилар хаёлида  "Пахтакор" кучли жамоа", деган нарса сақланиб қолинганидир. Аниқ сабабини билмайман. Факт шуки, вазиятлардан фойдалана олмадик.

- Жамоани олдинда "Локомотив" билан ўйин ва иккита водий дербиси кутмоқда. Бу ўйинларга тайёргарлик жараёнида нималарга эътибор қаратмоқчисиз?

- Ўйиндан олдин йигитларга ҳам айтиб ўтган эдим, чемпионат биз учун энди бошланаётгандек. Футболчилар бутун мавсумда қилган меҳнатларини қадрига етишади деб ўйлайман. Қўқон тарихида бундай натижа қайд этилмаган. Кучли тайёргарлик эвазига олдиндаги ўйинларда ғалаба қозонишимиз мумкин. "Локомотив" билан ҳам қийин ўйин бўлади. Боиси, бу жамоа охирги пайтларда яхши ўйин кўрсатмоқда. 

- Жамоа мағлуб бўлган ёки дуранг ўйнаган ўйинларда кеч уйғонмоқда... 

- Бизда бундай ўйинлар кўп бўляпти. 0-1 ҳисобида ортда бораётиб, якунда гол урган пайтларимиз бўлди. "Бухоро" билан баҳсда олдинда бораётиб ,охирги сонияларда гол ўтказиб юбордик. "Қизилқум" билан беллашувда 1-0 ҳисобида олдинда бораётиб, ўз дарвозамиздан 2 та тўп олиб чиқдик. Бугун йигитларга эътироз билдира олмайман. Чунки улар охиригача курашишди. Ҳеч бўлмаса дуранг натижа қўлга киритишимиз керак эди. Йигитлар ҳар бир ўйинда бошидан охиригача курашишмоқда. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика