"Бавария"нинг мағлубиятсиз серияси якунланди
09 янв 2021 08:10
Новости
"Бавария"нинг мағлубиятсиз серияси якунланди
Кеча "Бавария" Германия чемпионатининг 15-тури доирасида "Боруссия М"га имкониятни бой бериб қўйди (2:3).
Бу "Бавария" учун сўнгги уч ойдаги илк мағлубият эди. Жамоа охирги марта сентябрь ойи охирида "Хоффенхайм"га ютқазганди (1:4).
Ўшандан кейин Ханси Флик жамоаси 20 та ўйинда мағлубиятсиз серия намойиш этганди - 16 та ғалаба ва 4 та дуранг.
Мюнхенликлар айни пайтда 33 очко тўплаган ҳолда Бундеслигада биринчи ўринни эгаллаб туришибди.
Похожие новости
22:34
Бундеслига. "Бавария" 6та тўп киритилган ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди 8
Комментарии