"Бавария" Дембелени сотиб олиши мумкин
12 дек 2021 20:31
Новости
"Бавария" Дембелени сотиб олиши мумкин
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле Германияга кўчиб ўтиши мумкин.
Журналист Кристиан Фальк хабарига кўра, 24 ёшли францияликка "Бавария" томонидан қизиқиш мавжуд. Мюнхенликлар каталонияликлар ҳужумчисини Кингсли Команга ўринбосар сифатида кўришмоқда. Агар Коман "Бавария" билан шартномасини узайтирмаса, Мюнхен клуби бор эътиборини Дембелега қаратади.

Усмоннинг "Барселона" билан амалдаги келишуви 2022 йилнинг ёзигача амал қилади. Дембеле ушбу мавсумда 3 та ўйинда майдонга тушди, холос.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии