“Бавария” “Барселона”нинг рекордига яқинлашиб олди
01 окт 2020 08:48
Новости
“Бавария” “Барселона”нинг рекордига яқинлашиб олди
“Бавария” Германия Суперкубоги учун баҳсда “Боруссия Д”ни 3:2 ҳисобида енгди.
Шу тариқа Мюнхен клуби 2020 йил ҳисобидан 5-совринни қўлга киритди. Клуб Германия чемпионлиги билан бирга мамлакат кубоги ҳам қўлга киритган. Шунингдек, ЕЧЛ ва Европа Суперкубогини ҳам ўзиники қилган. Агар Флик шогирдлари Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳам ғалаба қозонадиган бўлса, Пеп Гвардиола қўл остидаги “Барселона” қайд этган рекордни такрорлайди. Вақтида Каталония клуби бир йилда 6 та соврин ютган эди.
Маълумот учун, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати декабр ойида Қатарда ўтиши режалаштирилган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии