Бартомеу яна саҳнада! У Суаресни "Атлетико"га ўтишини тўхтатиб қўйди. Уругвайлик ғазабда
22 сен 2020 17:39
Новости
Бартомеу яна саҳнада! У Суаресни "Атлетико"га ўтишини тўхтатиб қўйди. Уругвайлик ғазабда
Каталония клуби президенти Жозеп Бартомеу Мадрид клуби билан бўлаётган музокараларни тўхтатди.
Бартомеу кулгили қарор қилди. "Барселона" бош мураббийи Рональд Куман Суаресга ишонч билдирмади ва уни клубдан кетишини хоҳлади. Клуб эса Суареснинг бир йиллик шартномаси борлиги туфайли унга маълум бир миқдорда товон пули бериб хайрлашмоқчи эди.
Аммо, президент "Барселона" устози хоҳламаётган футболчини мажбуран кетаётганига қарамасдан, унинг бошқа клубга ўтишидан пул ишламоқчи.
Унинг фикрига кўра, мадридликлар уругвайликнинг трансфери учун пул тўлашлари керак. Аммо, "Атлети" "Барса"га керак бўлмай қолган Суаресни ўз таркибига қўшиб олиш учун пул бериши қийин масала.
Уругвайлик раҳбариятнинг бу қароридан ғазабда. Суарес ҳам ўз навбатида адвокатлари билан боғланиб улар билан бирга воқеани баён қилиш учун пресс-конференция уюштирмоқчи. У шу ҳафтада шартномани бекор қилиш бўйича "Барселона" билан ҳал қилган оғзаки келишув амалга ошиши керак деб ҳисоблайди.
Комментарии