"Барселона"нинг навбатдаги футболчиси ўғрилик қурбонига айланди
16 сен 2019 00:50
Новости
"Барселона"нинг навбатдаги футболчиси ўғрилик қурбонига айланди
Испания чемпионати 4-туридан ўрин олган «Барселона» – «Валенсия» баҳси (5:2) ўтказилаётган вақтда, каталонияликлар ҳимоячиси Самуэль Умтитининг уйини тунаб кетишди.
Умтити жароҳатда бўлгани боис бу пайтда учрашувни “Камп Ноу"даги трибуналар орқали томоша қилган.
Қайд этилишича, франциялик футболчининг уйига тўрт нафар ўғри тушиб, қимматбаҳо буюмлар сақланадиган сейфни бузишган ва у ердаги нарсаларни олиб чиқиб кетишган. Маҳаллий полиция воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборди.
Сўнгги йилларда каталонияликларнинг кўплаб аъзолари ўғирлик қурбонига айланишмоқда. Аввалроқ, бу каби нохуш ҳолатга Луис Суарес, Херард Пирке, Хорди Алба, Филиппе Коутино, Артур ва Кевин-Принс Боатенг тушишганди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии