RU

Последние новости

01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  2 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  1 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  11 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  15 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  79 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  19 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  7 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3

"Барселона"нинг 120 миллионлик "бош оғриғи" ҳақида Новости

"Барселона"нинг 120 миллионлик "бош оғриғи" ҳақида

"Барселона" Усмон Дембеле билан шартнома муддатини узайтириш ҳаракатида.

Ёдингизда бўлса, футболчи Евро-2020 вақтида жароҳат олган ва яқин икки-уч ой майдонга туша олмайди. 

Бу вазиятда энг қизиғи, "Барса" бутун баҳор давомида Усмон билан келишувни узайтиришга уринди, аммо бу амалга ошмагач, францияликни ёзги трансферлар ойнаси вақтида сотиш ҳақида ўйлаб қолишганди.

Бироқ барча режаларни Дембеленинг терма сафида жароҳат олиши бузиб юборди. Энди каталонияликлар олдида бир нечта вариант бор холос:

•  Янги шартнома тузиб, уни асосий таркиб аъзоси бўлиши учун шароит яратиб, сабр билан кутиш 

•  Янги шартнома тузиб, қишда ёки кейинги йил ёзда сотиб юборишга ҳаракат қилиш

•  Яна бир йилдан кейин уни эркин агент сифатида қўйиб юбориш

Биринчи вариант ҳақиқатдан йироқ, сабаби Дембеле мавсумнинг асосий қисмида жароҳат сабаб "ўйиндан ташқарида" бўлади: тўрт мавсум давомида футболчи фақатгина жароҳат сабаб 95 та ўйинни ўтказиб юборди. Қизиқ бир факт, Усмон сафда бўлган пайтида ҳам унга стабиллик етишмаяпти: 2021 йил францияликда 16 ўйинлик серия бўлди. Бу вақт оралиғида вингер бор йўғи 2 та гол урган ва 1 та ассист қайд этган. Самарали ҳаракатларсиз 5 - 6 ўйинлик сериялар эса одатий тусга кириб улгурди.


Иккинчи пункт оптимал вариантдек кўринмоқда: Дембелега қизиқиш ҳозирча бор ("МЮ", "Ливерпуль") ва пайтида уни сотиш зарурдек. Бироқ жароҳат сабаб бу иш энг камида қишгача қолдирилди. Уни қишда сотиш учун ҳозир келишув муддатини узайтириш зарур, акс ҳолда у истаган жамоаси билан расмий музокараларга кириша олади.

Учинчи вариант энг дахшатлиси бўлса керак: "Барса" 120 млн евро + бонуслар бериб сотиб олган футболчисини текинга қўйиб юборади. Футболчи шунингдек тўрт йил 20 млн евродан маош олган. Айтиб ўтганимиздек, майдонда унинг фойдаси деярли тегмади, лекин клуб обрўсига салбий таъсир кўрсата олди (машғулотларни қолдиришлар, жанжаллар, "Боруссия" билан муносабатлар ёмонлашиши, ирқчиликка доир видео ва х.к.з).

Бир қарашда ўта иқтидорли ёш футболчининг чинакамига катта клубдаги ишлари очиғи юришмаяпти. Усмон Барселона"да қолиб курашни давом эттириши зарурми ёки бошқа клубда фаолиятига рестарт бергани маъқулроқми? Сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай? 

  



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика